← Назад
Решение #2860073 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10400-сонли иқтисодий иш
Судья: Э.Розумбетов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 28 октябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси Э.Розумбетов раислигида,
судья ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили ***(06.01.2025
йилдаги 14-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар «***»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «***» фермер хўжалигидан *** сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «***» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «***» фермер хўжалигидан (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан *** сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «***» акциядорлик жамияти
ва «***» фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 16 декабрда ли электр
таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
01.10.2025 йил ҳолатига *** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво
талабининг тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *** сўм асосий қарз
ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 1 133 036,3 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
«***» фермер хўжалигидан «***» акциядорлик жамияти фойдасига ***
сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
«***»
фермер
хўжалигидан
Республика
бюджетига
1 133 036,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
4-2203-2508/10400-сонли иқтисодий иш
Э.Розумбетов
Судья: Э.Розумбетов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Боғот тумани
2025 йил 28 октябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси Э.Розумбетов раислигида,
судья ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили А.Матякубов
(06.01.2025 йилдаги 14-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар
«***» акциядорлик жамиятининг жавобгар «***» фермер хўжалигидан ***
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 128, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
«***» фермер хўжалигидан «***» акциядорлик жамияти фойдасига ***
сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
«***»
фермер
хўжалигидан
Республика
бюджетига
1 133 036,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Боғот тумани
Э.Розумбетов
Суд мажлиси баённомаси
2025 йил 28 октябрь
4-2203-2508/10400-сонли иш
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси Э.Розумбетов раислигида, судья
ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили А.Матякубов (06.01.2025 йилдаги
14-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар «***» акциядорлик жамиятининг
жавобгар «***» фермер хўжалигидан *** сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Раислик қилувчи иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари мажлисга
келган - келмаганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисига келмаган шахслар
тегишли равишда хабардор қилинган– қилинмаганлигини ҳамда уларнинг келмаганлиги
сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлиси котиби, бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок
этмаётганликлари ҳақида раислик қилувчига ахборот берди.
Суд, жойида маслаҳат қилиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш
ҳақида ажрим қилди.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништириб, уларга арзлар бор-йўқлигини сўради.
Арзлар билдирилмади.
Суд мажлиси тарафларнинг розилиги билан давлат тилида олиб борилмоқда.
Раислик қилувчи тарафларнинг ваколатини текшириб, уларга Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 42-моддасида белгиланган ёки назарда
тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёни бошлашдан олдин тарафларда
ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар келиб тушмади.
Суд, далилларни текширишга ўтди.
Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Раислик қилувчи далилларни текшириш якунланганлигини билдириб, тарафларда
ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи музокара учун сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиш учун
маслаҳатда қолди.
Бироздан кейин суд маслаҳатдан чиқиб, тарафлар вакилларини суд залига
таклиф этиб, раислик қилувчи қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ҳулоса қисмини ўқиб
эшиттирди ва суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва у юзасидан фикр
мулохазаларини билдириш ҳамда ҳал қилув қароридан норози томон шикоят қилиш
тартиби ва муддатини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал
кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи:
Э.Розумбетов
Суд мажлиси котиби:
У.Зарипов