← Назад
Решение #2860114 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****3-2501/****-сонли иқтисодий иш
Биринчиинстанциясудида
ишни кўргансудья –****
Апелляцияинстанцияси судида
маърузачисудья –О.Қўлдошов
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ
ҚА РО РИ
Бухорошаҳри
2025 йил 28 октябрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси****нинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
судьялар****ваО.Қўлдошовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси****нинг котиблигида, “Ғолибжон Шароб савдо” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари ****вакили адвокат **** (**** йил28 октябрдаги
76-сонли
ишончнома
асосида),
АТБ
“****”вакиллари****
(****
йил8июлдаги25-сонлиишончнома
асосида),
****(****
йил
28 майдаги26-сонлиишончнома асосида) иштирокида,Ўзбекистон Савдосаноат
палатаси
Бухоро
вилоят
ҳудудий
бошқармасиАТБ
“****жавобгарлар“Ғолибжон Шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда “Шамс меҳнат обод барака” масъулияти чекланганжамиятига нисбатан
даъво аризаси юзасидан қабул қилинганҒиждувонтуманлараро иқтисодий
судининг **** йил4 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан
жавобгар“Ғолибжон Шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятининг
берган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро
вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб,қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ “****” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Ғолибжон Шароб савдо” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда “Шамс меҳнат обод барака” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буёнматнда жавобгар деб юритилади) ни Бухоро вилоят, Ғиждувон
тумани А.Қаҳҳор МФЙ Ғиждувон эркин иқтисодий зона ҳудудида жойлашган,
кадастр
****
20:11:01:13:01:****,
умумий
ер
майдони
**** кв.метр, қурилиш майдони ****,5 кв.метрдан иборат бўлган “пиво ишлаб
чиқариш цехи” биносидан мол-мулки билан бирга **** тартибда чиқариш
ҳамда бинодан фойдаланишга қаршилик кўрсатмаслик **** юклашни сўраган.
Ғиждувонтуманлараро иқтисодий судининг**** йил4 сентябрдаги
ҳалқилувқарори билан ****” АТБнинг аризаси иш юритувига қабул
қлиниб,даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб,“Ғолибжон Шароб савдо”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Шамс меҳнат обод барака”
масъулиятичекланган жамияти “****” АТБга тегишли бўлган Бухоро вилоят,
1
Ғиждувон тумани А.Қаҳҳор МФЙ Ғиждувон эркин иқтисодий зона ҳудудида
жойлашган, кадастр **** 20:11:42:01:04:****, умумий ер майдони
**** кв.метр, қурилиш майдони ****,5 кв.метрдан иборат бўлган “пиво ишлаб
чиқариш цехи” биносидан мол-мулки билан бирга **** тартибда
чиқарилибҳамда бинодан фойдаланишга қаршилик кўрсатмаслик****
юклатилган.
Жавобгар
суд
ҳужжатидан
норози
бўлиб,унинг
устиданапелляцияшикояти
билан
мурожаат
қилган.Шикоятдасуд
мухокамасининг вақти ва жойи **** суд процесси иштирокчиси тегишли
тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлмаганлиги ****
суд муҳокамаси бошқа кунга қолдириши лозим бўлсада, суд мухокамаси ҳозир
бўлмаган
жавобгар
рахбарининг
иштирокисиз
кўрилганлигинибилдириб,биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишсўралган.
Суд **** иштирок этган жавобгарраҳбари вавакили апелляция
шикоятида келтирган **** такрорлаб ва қувватлаб,жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришниҳал қилув қарорини бекор қилишнисўрашди.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакиллариапелляцияда келтирилган
**** ассоссиз эканлигини билдириб,апеллция шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан
маърузачи
судьянинг
маърузаси
ватарафларвакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосанжавобгарнингапелляция
шикоятини қаноатлантиришнирад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарориниўзгаришсизлозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг****-моддасига асосан суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи нстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослигини текширади.Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ **** текшириши шартлиги белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича,даъвогар ва “Ғолибжон шароб
савдо” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги **** йил 27 январдаги
42-сонли кредит шартномасига асосан “Ғолибжон шароб савдо” масъулияти
чекланган жамиятига жами **** **** сўм миқдорида кредит ****.Кредит
таъминоти сифатида “Шамс меҳнат обод барака” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Бухоро вилоят, Ғиждувон тумани А.Қаҳҳор МФЙ
Ғиждувон эркин иқтисодий зона ҳудудида жойлашган, кадастр ****
20:11:01:13:01:****, умумий ер майдони **** кв.метр, қурилиш майдони
****,5 кв.метрдан иборат бўлган “пиво ишлаб чиқариш цехи” биноси гаровга
**** этилган.“Ғолибжон шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти
томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
2
кредитқарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни
сўраган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 21 январдаги ҳал
қилув қарорига асосан **** даъво талаби қаноатлантирилиб, кредит
қарздорлиги ундирилган ҳамда ундирув жавобгарга тегишли гаровдаги
мулкларга қаратилган (****-сонли иш).Ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач ижро **** берилган ва **** ижро бюроси томонидан ундирув
ҳаракатлари олиб борилган.
**** ижро бюроси Ғиждувон туман бўлими томонидан гаровдаги
мулклар хатланиб, онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.Дастлабки ва
такрорий савдоларда мазкур мулкни сотиб олиш бўйича харидорлар
томонидан белгиланган муддатларда қизиқиш билдирилмаган ва мулк
сотилмаган.
Кейинчалик, **** ижро бюроси Ғиждувон туман бўлимининг **** йил
24 мартдаги сотилмаган кўчмас мулкни ундиручига топшириш ва давлат
рўйхатидан ўткази тўғрисида қарори ҳамда электрон онлайн-аукционда
сотилмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш тўғрисидаги далолатномага
асосан мулк **** балансига қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 84-моддасининг биринчи қисмига кўра, кўчмас мулкка
эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши,
бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан
ўтказилиши керак.
Шунга асосан даъвогарнинг қайд этилган мулкка (ер участкасига
нисбатан кадастр **** 20:11:42:01:04:****) бўлган ҳуқуқлари кадастр органи
томонидан **** йил 15 майда давлат рўйхатидан ўтказилган.Даъвогар
ходимлари томонидан кредит эвазига **** балансига олинган мулк жойига
чиққан ҳолда кўздан кечирилганда бинода жавобгар фаолият олиб
бораётганлиги аниқланган.Шу сабабли даъвогар қайд этилган даъво талаби
билан судга мурожаат этган.
Демак,биринчи инстанция судимазкур ҳолатда даъвонинг жавобгарни
даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоотдан **** тартибда чиқариш
тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади.
Чунки, ФКнинг ****-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга **** (виндикация).
Қайд этилганлардан кўринади-ки, жавобгарни **** тартибда чиқариш
сўралган ер майдонларига бўлган ҳуқуқ даъвогарга тегишли ва ушбу ҳолат
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисидаги гувоҳнома билан тўлиқ тасдиқланади.Жавобгарларнинг қайд
этилган бино-иншоотдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги иш
ҳужжатлари ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан
тўлиқ тасдиқланади.
Жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларнибиринчи
инстанциясудига **** этмаганҳамда ўзининг **** ва эътирозларини тегишли
далиллар асосида исботлаб бермаган.
3
Ваҳоланки,ИПКнинг68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда жавобгарни **** тартибда чиқариш сўралган ер
майдонларининг даъвогарга тегишли эканлиги юқорида қайд этилганидек, ер
участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома
билан тасдиқланиши лозим ва ушбу гувоҳнома даъвогар томонидан судга
**** этилган бўлиб, иш ҳужжатларида мавжуд.
Бундан кўринади-ки, жавобгар қайд этилган кўчмас мулкдан
ўзбошимчалик билан фойдаланиб келган.
Биринчи
инстанция
суди
шу
сабаблидаъво
талабини
қаноатлантирилиши**** қонуний тўхтамга келган.
Зеро,ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган ****
билан келишмайди.
Биринчидан, жавобгар рахбари тилхат билан ишни **** йил
4 сентябрь куни соат 10:00 да қолдирилганлиги тўғрисида огоҳлантрилган.
Мазкур тилхатда жавобгар раҳбари **** таништирилганлиги тўғрисида
имзолари мавжуд.
Суд жараёнида мазкур имзолар шахсан унинг томонидан
имзоланганлигини тан олди.
Иккинчидан,даъвогар “****”акциядорлик тижорат ****нинг қайд
этилган мулкка (ер участкасига нисбатан кадастр **** 20:11:42:01:04:****)
бўлган
ҳуқуқлари
кадастр
органи
томонидан
****
йил
15 майда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ИПКнинг ****-моддасида
кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг ****-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ****.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра суд **** ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Мазкур модданинг
тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция,
кассация, тафтиш тартибида шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд
**** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд **** ундириш масаласинимуҳокама
4
қилиб, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси суди учун
****сўм давлат божи ва 41 200сўм почта **** тўланганлигини инобатга олиб,
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридаги баён этилганларга асосланиб,Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Жавобгарлар“Ғолибжон Шароб савдо” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ғиждувонтуманлараро иқтисодий судининг **** йил4 сентябрдаги ҳал
қилув қарориўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгарлар“Ғолибжон Шароб савдо” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция инстанция суди учун ****сўм давлат божива
****сўм почта **** тўланганлигини инобатга олиб, унингзиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан бир йил муддатда биринчи инстанция суди орқали
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
О.Қўлдошов
5