← Назад
Решение #2860123 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6919-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 28 октябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“ UJ BEKOV TULKIN” фермер хўжалигидан 2 446 600 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили Р.Авалбоев (2025 йил 13 июндаги 06/1433-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “ UJ BEKOV TULKIN” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
16 апрелда 17906487-сонли (Улгуржи Бюджет истеъмолчиларига электр
энергияси етказиб бериш юзасидан) шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2 446 600 сўм миқдорида
қарздорлик юзага келган.
Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
2 446 600 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома
шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 2 446 600 сўмлик электр
энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво
ариза киритилганлигини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр
энергиясидан бўлган қарздорлигини тўламаганлигини маълум қилиб, судга
бугунги кун ҳолатига берилган ушбу ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома ва
солиштирма далолатномани тақдим қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилган ва уни жавобгар шахсан қабул қилиб
олган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
деб топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли
етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2 446 600 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан 2025 йил 28 октябрь ҳолатига судга тақдим қилинган
маълумотнома ва солиштирма далолатномага кўра, жавобгар электр
энергиясидан бўлган 2 446 600 сўм миқдоридаги қарздорлигини суд мажлиси
кунига қадар умуман тўланмаганлиги кўрсатилган.
Шу боис суд, жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган бугунги кундаги
жами қарздорлиги 2 446 600 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, даъвони
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён қилинганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 446 600 сўм электр энергиясидан бўлган
қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларига амал
қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ UJ BEKOV TULKIN” фермер хўжалигидан “ UDUDIY ELEKTR
T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 2 446 600 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
“ UJ BEKOV TULKIN” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига
қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов