← Назад
Решение #2860161 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2035 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПК | 116 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3382-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган тартибда)
Пешку туман
2025 йил 28 октябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “МЕҲРИДДИН ЙЎЛДОШБОБО” фермер хўжалигига нисбатан
тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий
суди биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан Вобкент туман электр
таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади)
ҳамда “МЕҲРИДДИН ЙЎЛДОШБОБО” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2024 йил 5 январда 070357-сонли улгуржи
(юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ
орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда
тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Бироқ,
жавобгар тўловларни амалга оширмаган натижада жавобгар 2025 йил
1 сентябрь ҳолатида 8 004 797,37 сўмлик қарздорликка йўл қўйган.
Шундан сўнг, даъвогар филиали талабнома билан жавобгарга мурожаат
қилиб, асосий қарз суммасини тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта
бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 8 004 797,37 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид
почта хизмти орқали юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи
шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида
мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан
даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу
Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда
белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот
берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари
билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, бу ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар судга маълумотнома билан мурожаат қилиб, жавобгар қарз
суммасини тўламаганлигини билдирган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 004 797,37 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим топади.
ИПК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра суд чиқимлари суд
хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта
харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш,
далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан
боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,
234, 236, 470, 477-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176-179, 2053-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “МЕҲРИДДИН ЙЎЛДОШБОБО” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 8 004 797,37 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “МЕҲРИДДИН ЙЎЛДОШБОБО” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят
келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев