← Назад
Решение #2860162 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар вакили ****нинг
иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар *******дан ******* сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабни қўллабқувватлаб, жавобгарга дори маҳсулотлари етказиб берилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар асосий
қарз суммаси тўланмаганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида
******сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга *******
сўмлик дори маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 2.3-бандида харидорга маҳсулотларни сотиш ўзаро
келишилган ҳолда сотиб олинаётган маҳсулотларнинг умумий қийматидан
энг камида 25 фоиз сотувчи ҳисоб рақамига олдиндан тўлангандан сўнг
маҳсулот берилади, қолган 75 фоиз суммани маҳсулот олинган кундан
бошлаб 24 иш куни ичида тўланиши шарт, қолган сумма 24 иш куни
давомида харидор томонидан тўланмайдиган бўлса, сотувчи белгиланган
тартибда тўлдирилган солиштирма далолатномага асосан акцептсиз тартибда
харидорнинг розилигисиз ҳисоб инкассо қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун ******
сўм
қарздорлик
тўланиб,
қолган
қисми
тўлаб
берилмаган
ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида бугунги кун ҳолатига *******
сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
2025 йил 3 июль куни юборган 6-сонли талабномаси жавобгар томонидан
ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм
юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******* сўм асосий
қарз, олдиндан тўланган ***** сўм давлат божи ва ***** сўм почта харажати
ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ҳамда
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига ******* сўм асосий
қарз, олдиндан тўланган ****** сўм давлат божи ва ***** сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******