← Назад
Решение #2860172 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7420-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 28 октябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз,
даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш
бошқарувчиси ****нинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “***” оилавий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси ***
(кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Тугатиш бошқарувчиси” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги, бироқ даъво аризасига илтимоснома илова қилиб, унда ишни
ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади) 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
2023
йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши
лозим деб тушунтириш берилган.
Судга, даъвогар томонидан 16.09.2025 йилдаги даъво аризадаги жавобгар
“***” масъулияти чекланган жамиятини жавобгар номини “***” масъулияти
чекланган жамияти деб ўқилиши ҳақидаги 28.10.2025 йилдаги РБ-28-10/2025сонли
ариза
тақдим
этилиб,
унда
16.09.2025 йилдаги РБ-16-09/2025-сонли даъво аризасининг предметидада
жавобгар
“***”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш деб хато кўрсатилиб
кетилганлиги сабабли ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси предметини
жавобгар жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 000 000
сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш деб ўқилишини сўралган.
ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Юқоридаги Қонун талабидан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг
16.09.2025 йилдаги РБ-16-09/2025-сонли даъво аризадаги жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамиятини жавобгар номини “***” масъулияти чекланган
жамияти
деб
ўқилиши
ҳақидаги
РБ-28-10/2025-сонли аризасини иш ҳужжатлари билан бирга атрофлича ўрганиб
чиқиб, аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Иш материалларидан кўринишича, Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг 07.04.2025 йилдаги 4-1902-2502/2885-сонли ҳал қилув қарори билан
қарздор “***” оилавий корхонаси соддалаштирилган тартиб-таомил асосида
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш
юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, ***тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси ***томонидан қарздор “***” оилавий
корхонаси мол-мулки ва ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш
ҳамда тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини таркибини аниқлаш ва бюджет
ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар олдидаги мавжуд қарзларини қоплаш
ишлари олиб борилишида, даъвогар “***” оилавий корхонасининг хисоб
рақамидан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига 17.03.2022 йилда
10 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари минерал ўғит маҳсулотлари олиш
учун ўтказилганлиги, аммо жавобгар томонидан минерал ўғит маҳсулотлари
етказиб берилмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***”
оилавий корхонаси фойдасига 10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳажжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар
“***” оилавий корхонаси томонидан жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамиятига 17.03.2022 йилдаги 12-сонли тўлов ҳужжати билан 10 000 000 сўм
миқдорида пул маблағлари минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун ўтказиб
берилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан минерал ўғит маҳсулотлари
етказиб берилмасдан даъвогар олдида дебитор қарздорлик юзага келган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг даъвогардан
10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу қарздорлик иш
судда кўриладиган кунга қадар тўлаб берилмаганлиги, даъво аризасига илова
тариқасида судга тақдим этилган ҳужжатлар, яъни 17.03.2022 йилдаги 12-сонли
тўлов ҳужжати ва банк айланмаси ҳамда бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида
иштирок этмади ва ўзи томонидан мазкур қарздорлик суммасининг тўлаб
берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ИПКнинг, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни
ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
белгилашни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,234,236,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 68,118,127,128,157,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***”
оилавий корхонаси фойдасига 10 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик ва
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи;
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров