Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2525/93391 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение N MUN -DIYOR Ответчик / Подсудимый SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER
Source ID 495681ec-6303-4bc6-8945-5439e635700b Claim ID PDF Hash 5aba86259bbd3bc3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
лилиги ФПКнинг 26-моддаси лилиги ФПК 26 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2525/93391-сонли иш ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қумқўрғон тумани 2025 йил 28 октябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абраев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котибалигида, даъвогар “N MUN -DIYOR” хусусий корхонасининг, жавобгарлар “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ, “GTG GRO” МЧЖ, “GTG GROSERVICE” МЧЖга нисбатан “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ ва “GTG GRO” МЧЖ ўртасида 2024 йил 14 декабрь ва 2025 йил 8 январь куни тузилган битимлар (далолатномалар)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Турдиев (2025 йил 18 июндаги ишончнома асосида), жавобгарлар “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ вакили О.Азимов (2025 йил 28 октябрдаги АР-У25/72-сонли ишончнома асосида), “GTG GRO” МЧЖ ва “GTG GROSERVICE” МЧЖ вакили М.Носиров (2025 йил 19 августдаги 32/08сонли ва 2025 йил 09 октябрдаги 60/10-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар "N MUN -DIYOR" хусусий корхонаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ, “GTG GRO” МЧЖ, “GTG GROSERVICE” МЧЖга нисбатан “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ ва “GTG GRO” МЧЖ ўртасида 2024 йил 14 декабрь ва 2025 йил 8 январь куни тузилган битимлар (далолатномалар)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ вакили даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важлар асоссиз эканлигини маълум қилиб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “GTG GRO” МЧЖ вакили даъвогарнинг “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ ва “GTG GRO” МЧЖ ўртасида 2024 йил 14 декабрь ва 2025 йил 8 январь куни тузилган битимлар (далолатномалар)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “GTG GROSERVICE” МЧЖ вакили даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз бўлгани сабабли даъво аризасини рад қилишни сўради. 1 Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва даъво аризада қайд этилишича, даъвогар “N MUN -DIYOR” хусусий корхонаси “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ ва “GTG GRO” МЧЖ ўртасида 2024 йил 14 декабрь ва 2025 йил 8 январь куни тузилган битимлар (далолатномалар)ни ҳақиқий эмас деб топиш сўраган. Аниқланишича, “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ балансида бўлган қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатларини “GTG GRO” МЧЖга топшириш ва қабул қилиш бўйича 2024 йил 14 декабрда далолатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ балансида бўлган томчилатиб суғориш технологияси ва бутловчи қисмларини “GTG GRO” МЧЖга топшириш ва қабул қилиш бўйича 2025 йил 08 январда далолатнома расмийлаштирилган. Ваҳоланки, ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 25 ва 26-моддаларида кўрсатилган бўлиб, далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш назарда тутилмаган. ИПК 110-моддаси, биринчи қисми, 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 22-бандига мувофиқ иш юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 110-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПКнинг 25 ва 26-моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилиги ФПКнинг 26-моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли, суд даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. 2 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, биринчи қисмининг 5-бандига асосан, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни, тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Олий суд депозит хисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ суд харажати ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2.060.000 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: даъвогар “N MUN -DIYOR” хусусий корхонасининг, жавобгарлар “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ, “GTG GRO” МЧЖ, “GTG GROSERVICE” МЧЖга нисбатан “SUR ON COTTON TE TILE CLUSTER” МЧЖ ва “GTG GRO” МЧЖ ўртасида 2024 йил 14 декабрь ва 2025 йил 8 январь куни тузилган далолатномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвогар "N MUN -DIYOR" хусусий корхонаси ҳисобидан Олий суд депозит хисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2.060.000 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Абраев 3