Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/8997 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9da8463d-fd63-4714-93a3-8587c8f6e332 Claim ID PDF Hash 40d74596b967cdd7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекси 277-моддаси аролик кодекси 277 code_article
онуни 21-моддаси онуни 21 law
онуни 29-моддасининг 5-қисми онуни 29 5 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 116-моддаси ФК 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/8997-сонли иқтисодий иш Судья: Э.Розумбетов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 28 октябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди судья Э.Розумбетов раислигида, судья ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили ***(25.04.2025 йилдаги 01-777/02-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили (****08.08.2025 йилдаги 04-07/1414-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** бошқармасининг даъвогар “***” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ва “***” акциядорлик тижорат банкига нисбатан 22.11.2019 йилда реестрга №201900518002650 рақами билан қайд қилинган ипотека шартномасининг “***” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ***даги умумий ер майдони 12 000 м2 бўлган “***”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “***” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади)га нисбатан 22.11.2019 йилда Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси *** томонидан тасдиқланиб, реестрга №201900518002650 рақами билан қайд қилинган ипотека шартномасининг “***” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ***даги умумий ер майдони 12 000 м2 бўлган “***”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйиш қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “***” масъулияти чекланган жамияти, ***жалб этилган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар “***” МЧЖ ва “***” МЧЖ раҳбари бир шахс эканлигини, ҳозирда ушбу жамият раҳбари ва “***” АТБ мансабдор шахсларига нисбатан гаровга олинган ва таъқиқ қўйилган гаров мулкини даъвогарнинг розилигисиз қайта гаровга қўйб, кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳолда тергов ҳаракатлари амалга оширилаётганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, гаров мулки гаровга олиниб, унга таъқиқ қўйилганидан хабарсиз ҳолда жавобгарга кредит маблағлари ажратилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Олдинги суд муҳокамасида иштирок этган, ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Боғот туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус *** тушунтириш бериб, 19.06.2017 йилдаги 461/2017-сонли кредит шартномасига асосан расмийлаштирилган, реестрга 3/80 рақами билан қайд қилинган, 21.06.2017 йилдаги ипотека шартномасига кўра, “***” МЧЖга Боғот туман ҳокимининг 31.10.2014 йилдаги №1682қ-сонли қарорига асосан тегишли бўлган, Боғот туман, Бешарик қишлоғи ҳудудида ер участкасининг майдони 12 000 м2 “Музлаткич” омборхона биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ва 1000 тонналик музлаткич ускуналари гаровга қўйилиб, ушбу гаров объектига нотариус О.Кримов томонидан таъқиқ қўйилганлигини, таъқиқ қўйилганлиги ҳақидаги белги ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат яъни Боғот туман ҳокимининг 31.10.2014 йилдаги №1682қ-сонли қарорига ва кадастр йиғма жилдларига кўйилиб, реестрда қайд қилинганлигини, мазкур ипотека шартномасида гаровга қўйилган мулклар кетма-кет гаровга қўйилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, айнан ушбу гаровга қўйилган объект 18.11.2019 йилдаги 1080-сонли кредит шартномасига асосан 22.11.2019 йилда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилиб, реестрга №201900518002650 рақами билан қайд қилинганлигини, ҳар иккала ипотека шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 19.06.2017 йилда 461/2017-сонли кредит шартномаси ва унга 03.12.2018 йилда 1-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра Осиё тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан йиллик 5,482 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга, шундан 12 ой имтиёзли давр билан жавобгарга 620 310 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 21.06.2017 йилдаги реестрга 3/80 рақами билан қайд қилинган ипотека шартномасига асосан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли, Хоразм вилояти, *** ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони 12 000 м2 бўлган “Музлаткич” омборхона биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Бундан ташқари, “***” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар банк ўртасида 18.11.2019 йилда 1080-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра банк томонидан жавобгарга Lib r (6 ойлик) + ўзгарувчан спред 3 фоиз тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 1 900 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 22.11.2019 йилдаги реестрга №201900518002650 рақами билан қайд қилинган ипотека шартномасига асосан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли, Хоразм вилояти, *** ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони 12 000 м2 бўлган “Музлаткич” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. “***”, “***” масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари ва “***” акциядорлик тижорат банки мансабдор шахсларига нисбатан гаровга олиниб, таъқиқ қўйилган гаров мулкини қайта гаровга қўйиш ва кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати бўйича Хоразм вилоят прокурори ўринбосари томонидан 18.06.2025 йилда жиноят иши қўзғатилган. Шундан кейин палата даъвогар манфаатида юқоридаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 277-моддаси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топши ишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 21-моддасининг учинчи қисмига асосан, гаровдаги мол-мулкни гаровга қўювчида қолдирган ҳолдаги гаровда, ипотекада, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга бериш, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшириш ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг 5-қисмига кўра, ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган тақиққа қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома шу шартнома бўйича ипотекага олувчи бундай тақиқни билмаганлигидан қатъи назар, олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бироқ, мазкур ҳолатда жавобгар даъвогарнинг розилигини олмаган ҳолда гаров нарсасини бошқа шахсга яъни жавобгар банкга гаровга қўйган. ФКнинг 114-моддаси 1-қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 116-моддаси 1-қисмига кўра, Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 184, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “***” масъулияти чекланган жамияти ва “***” акциядорлик тижорат банки ўртасида 22.11.2019 йилда Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси *** томонидан тасдиқланиб, реестрга №201900518002650 рақами билан қайд қилинган ипотека шартномасининг “***” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ***даги умумий ер майдони 12 000 м2 бўлган “***”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйиш қисми ҳақиқий эмас деб топилсин. “***” масъулияти чекланган жамиятидан “***” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Э.Розумбетов