← Назад
Решение #2860206 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 943 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| лмаганлиги сабабли унга нисбатан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
6
4-1001-2514/94037-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўмаклашаётган суд ходими ***нинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан уғурта
товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни, даъвогар вакиллари ***, *** (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
***, *** (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 3.116.000.000 сўм
суғурта товони (пули)ни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“***” масъулияти чекланган жамияти (матнда учинчи шахс деб юритилади)
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қувватлаб, даъвогар томонидан 2020 йилда кредит шартномаси асосида қарз
олувчи “***” МЧЖга кредит ажратилганлиги, бироқ кейинчалик 2024 йилда
қўшимча келишув асосида кредит муддати узайтириб берилганлиги ва кредит
таъминоти сифатида жавобгар суғурта ташкилоти томонидан кредит
қайтмаслик хавфи суғурталанганлиги, қарз олувчи кредит қарзини ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли кредит қайтмаслик хавфи суғурта ҳодисаси бўлганлиги,
бироқ бир неча ёзма мурожаатларга қарамасдан жавобгар суғурта товонини
асоссиз
тўлаб
бермаганлигини
тушунтириб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб,
суғурта шартномаси тузилишидан олдин 2022 йилда кредит қарзини ундириш
ҳақида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини ва суғурта ҳодисаси
содир бўлиб бўлганлигини, бу ҳақда даъвогар суғурта ташкилотини хабардор
қилмаганлигини, шунга кўра 2024 йилда суғурта шартномаси тузилган пайтда
суғурта объекти бўлмаганлиги сабабли ушбу шартнома қонунчиликка кўра
ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланишини, шунингдек экспертиза хулосасига
кўра суғурта шартномасининг 6.1-банди айрим шартлари банкнинг фойдасига
ўзгартирилганлиги
ҳолатларини
инобатга
олиб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
6
Палата ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади.
Палата даъво аризасида ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб,
ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан қарз олувчи
учинчи шахсга 2020 йил 11 июндаги 2020-923-сонли кредит шартномасига
асосан табиий офат оқибатида иссиқхона мажмуасини тиклаш ва қайъта
таъмирлаш мақсадида 2 йил муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти
билан 3.912.500.000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш
жамғармаси”нинг кафиллиги, “Омад” МЧЖ шаклидаги суғурта компанияси ва
жавобгар суғурта компаниясининг кредит муддати даврида суғурта полислари
тақдим этилган.
Бироқ, қарз олувчи учинчи шахс кредит қарзини шартномада келишилган
муддатда ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли Палата даъвогар манфаатида
иқтисодий
судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
2.492.454.553,16 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 681.856.053,18 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 57.970.573,02 сўм муддати ўтган қарзига фоиз,
жами 3.229.281.179,36 сўмни ундириш сўралган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2006-2201/1260-сонли иш
юзасидан 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қарз олувчи учинчи
шахсдан даъвогар фойдасига 2022 йил 15 июль ҳолатида жами
3.229.281.179,36 сўм кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилган ва берилган ижро варақаси асосида Мажбурий
ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари
олиб борилган, бироқ кредит қарздорлиги қопланмаган.
Кейинчалик, даъвогар ва қарз олувчи учинчи шахс ўртасидаги кредит
шартномасига 2024 йил 27 март куни 1-сонли қўшимча келишув тузилиб,
қолдиқ 2.492.454.553 сўм кредит асосий қарзи ва 250.000.000 сўм фоиз қарзи
бўйича кредитни қайтариш муддати 2026 йил 5 март кунига қадар узайтирилган
ва қўшимча келишувга 1-иловага мувофиқ кредитни қайтариш жадвали
тасдиқланган.
Шунингдек, кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш юзасидан
тарафлар ўртасида 2024 йил 29 март куни 2-00/083119020781-сонли суғурта
шартномаси тузилган ва суғурта полиси расмийлаштириб берилган.
Суғурта полисига асосан суғурта суммаси 3.116.000.000 сўм, суғурта
мукофоти 12.071.300 сўм, суғурта амал қилиш муддати 29.03.2022 йилдан
05.03.2026 йилга қадар белгиланган.
Суғурта шартномасининг 6.1-бандига кўра, кредит олувчи (қарздор)
кредит шартномасига асосан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ва
муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизларни
6
қопламаганлиги (тўламаганлиги) юзасидан суғурта қилдирувчи (даъвогар)нинг
зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган (суғурта объекти).
Бироқ, қарз олувчи учинчи шахс томонидан кредит шартномасига
қўшимча келишувга кўра кредит қарзини ўз вақтида тўламаган ва даъвогар
2025 йил 10 июль куни ҳолатида жами 3.524.064.727,77 сўм кредит қарздорлиги
ҳисобланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан 2025 йил 17 июлдаги 0127-21/11248сонли талабнома хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, суғурта
шартномасига асосан суғурта суммаси доирасида 3.116.000.000 сўмлик суғурта
товонини тўлаб беришни сўраган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома
хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабаблар тарафлар ўртасида низо вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 915-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, мулкий
суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган
воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига)
ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши
мумкин:
муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки
шикастланиши хавфи;
фуқаролик жавобгарлиги хавфи — бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи
ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар
бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек
шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;
тадбиркорлик
хавфи
тадбиркорнинг
контрагентлари
ўз
мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра
бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик
фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.
ФК 920-моддасининг биринчи қисмига кўра, тадбиркорлик хавфини
суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўз
тадбиркорлик хавфи ва фақат унинг фойдасига суғурталаниши мумкин.
ФКнинг 943-моддасида шартнома тузилаётган пайтда суғурта объекти
мавжуд бўлмаса ва суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш
эҳтимоллиги ва тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилган
бўлса, суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги белгиланган.
ФК 8-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига кўра суднинг фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган суд қароридан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
вужудга келиши белгиланган.
6
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Бинобарин, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2024 йил 29 мартдаги
2-00/083119020781-сонли суғурта шартномаси тузилишидан олдин Бухоро
туманлараро иқтисодий судининг 4-2006-2201/1260-сонли иш юзасидан
2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан қарз олувчи учинчи
шахснинг даъвогар олдида қопланмаган муддати ўтган кредит қарздорлиги
мавжуд бўлган.
ФК 347-моддасининг биринчи қисмига кўра, тарафлар ўз ўрталаридаги
дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини
назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш)
ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади.
Бироқ, суднинг мазкур ҳал қилув қарори бекор қилинмаган ёки ҳал қилув
қарори ижроси бўйича мажбурият ижро босқичида тарафлар ўртасидаги
келишув асосида бекор қилинмаган ва мажбурият янгиланмаган.
Демак, мазкур ҳолатда суғурта қилдирувчи (даъвогар)нинг суғурта
ҳимояси бўйича кредит олувчи (қарздор) кредит шартномасига асосан асосий
қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун
ҳисобланадиган барча фоизларни қопламаганлиги (тўламаганлиги) юзасидан
суғурта қилдирувчи (даъвогар)нинг зарар кўриши суғурта ҳодисаси илгари
содир бўлиб ўтганлиги сабабли суғурта шартномаси тузилган пайтда
суғурталанадиган ушбу суғурта объекти мавжуд бўлмаган. Зеро, суғурта
шартномасида шартнома тузилишидан илгари вужудга келган суғурта ҳодисаси
учун суғурта жавобгарлиги белгиланмаган. Шу сабабли суд даъвогар
вакилларининг суд мажлисида келтирган важлари билан қўшилмайди.
Қайд этилганларга асосан тарафлар ўртасида суғурта шартномаси
тузилган пайтда суғурта объекти мавжуд бўлмаганлиги сабабли мазкур суғурта
шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
ФКнинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
14-моддасига кўра, суғурталовчи қонунчиликда ва (ёки) суғурта (қайта суғурта)
шартномасида белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда суғурта товонини (суғурта
тўловини) тўлашни рад этишга, суғурта (қайта суғурта) шартномасини
муддатидан илгари бекор қилишга ҳақли.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
6
Бинобарин, қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво талаби асоссиз
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Жавобгар суғурта ташкилотининг Бухоро филиали юридик шахс
мақомига эга бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддасининг
1-бандига асосан иш юритиш тугатилади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш
юзасидан 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олиб,
даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига
62.320.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179,
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” акциядорлик жамиятининг Бухоро филиалига нисбатан
иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “***” акциядорлик жамиятидан республика
бюджетига 62.320.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “***” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев