Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/8816 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 64bc93b7-99b1-4667-b10f-535469334ef3 Claim ID PDF Hash e9bf0649a08315d3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8816-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 28 октябрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар АТБ “***” ва АТБ “***” Бухоро шаҳар БХМдан 13.825.482 сўм асосий қарз, 28.854.811 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТБ “***” ва АТБ “***” Бухоро шаҳар БХМдан 13.825.482 сўм асосий қарз, 28.854.811 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 27 октябрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинди. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабида кўрсатилган пеня суммаси тўланмаган ва низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ва жавобгар АТБ “Туронбанк” Бухоро шаҳар БХМга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар АТБ “***” Бухоро шаҳар БХМга нисбатан иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *** 2