← Назад
Решение #2860290 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 50 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 420 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| зР ИПК | 201-203 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2501/10194-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар
тугатиш бошқарувчиси М.Рахимов ва унинг вакили Б.Рахимов (2025 йил
28 октябрдаги МР/28.10/3-2025-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар «XORAZ AGRO JA ON» масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган жамиятидан
82.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«XORAZ AGRO JA ON» масъулияти чекланган жамияти Урганч
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори
билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Рахимов Максуд Балтабаевич
тайинланган.
Тугатиш иши жараёнида «XORAZ
AGRO JA ON» масъулияти
чекланган жамияти томонидан « ir F zil
» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобига 2024 йил 15 март куни 9-сонли тўлов топшириқномасига
асосан 60.000.000 сўм “15.03.2024 йилдаги 3-18 шартномага асосан хўжалик
моллари сотиб олиш учун” деб, 2024 йил 18 март куни 10-сонли тўлов
топшириқномасига
асосан
22.000.000
сўм
“15.03.2024
йилдаги
3-18 шартномага асосан хўжалик моллари сотиб олиш учун” деб, жами
82.000.000 сўм ўтказилганлиги аниқланган.
« ir F zil
» масъулияти чекланган жамияти 2025 йил 4 март куни
жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган жамиятига қўшиб
юбориш йўли билан тугатилган.
Шунга
кўра,
тугатиш
бошқарувчи
томонидан
«SATEN
KRAFT» масъулияти чекланган жамиятига 2025 йил 4 сентябрь куни
МР/04.09/3-2025-сонли талабнома юборилиб, ўтказилган пул маблағларини
тугатиш ҳисоб-рақамига қайтариш сўралган.
Бироқ, юборилган талабнома «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган
жамияти томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
Шу боис, «XORAZ AGRO JA ON» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «SATEN KRAFT»
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) 82.000.000 сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан « ir
F zil
» масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 2024 йил 15 март куни
9-сонли тўлов топшириқномасига асосан 60.000.000 сўм “15.03.2024 йилдаги
3-18 шартномага асосан хўжалик моллари сотиб олиш учун” деб, 2024 йил
18 март куни 10-сонли тўлов топшириқномасига асосан 22.000.000 сўм
“15.03.2024 йилдаги 3-18 шартномага асосан хўжалик моллари сотиб олиш
учун” деб, жами 82.000.000 сўм ўтказилган.
Бироқ, « ir F zil
» масъулияти чекланган жамияти томонидан
маҳсулот етказиб берилмаган ёки ўтказилган пул маблағлари қайтарилмаган.
Шундан сўнг, « ir F zil
» масъулияти чекланган жамияти
2025 йил 4 март куни жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган
жамиятига қўшиб юбориш йўли билан тугатилган.
ФКнинг 50-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, юридик
шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари
топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи
назар янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга
қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида
кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар ўтади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 420-моддаси учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган
тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи
топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни
талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни, жавобгардан Республика бюджетига 1.640.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси
55-моддаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «XORAZ
AGRO JA ON» масъулияти чекланган жамиятига
82.000.000 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 1.640.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Давлатов
Суд мажлиси баённомаси
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
4-2201-2501/10194-сонли иш
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар
тугатиш бошқарувчиси М.Рахимов ва унинг вакили Б.Рахимов (2025 йил
28 октябрдаги МР/28.10/3-2025-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар «XORAZ AGRO JA ON» масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган жамиятидан
82.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини
эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини,
уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд
мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини
Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига
раддиялар билдирилмади.
Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 42-моддасида кўрсатилган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш
бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилларига берди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарасига ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тараф вакилларидан иш
бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарасига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилларига берди.
Даъвогар вакиллари суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўрадилар.
Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш
учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб
кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш
тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан
эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги
маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар
бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари
асосида тузилди.
Раислик қилувчи
Б.Давлатов
Суд мажлиси котиби
Н.Матякубова
4-2201-2501/10194-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар
тугатиш бошқарувчиси М.Рахимов ва унинг вакили Б.Рахимов (2025 йил
28 октябрдаги МР/28.10/3-2025-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар «XORAZ AGRO JA ON» масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар «SATEN KRAFT» масъулияти чекланган жамиятидан
82.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,
129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд