← Назад
Решение #2860400 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 33 | — | law | |
| онун | 33 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10373-сонли иқтисодий иш
Судья: Э.Розумбетов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 28 октябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья Э.Розумбетов раислигида,
судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, аризачи ***нинг жавобгар
«***» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 19 январдаги АТ2008075-сонли лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*** Боғот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
«***» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 19 январдаги АТ2008075-сонли лицензиясини бекор қилишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида аризачи
ва жавобгар учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда суд, ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 129, 170, 220-моддасига асосан аризачи ва
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга 19.01.2021 йилда
юкларни автомобил транспортида халқаро ташиш учун АТ №2008075рақамли лицензия берилган.
2025 йилнинг 3 сентябрь куни ***, “***” ЙПХ масканида олиб
борилган назорат рейд тадбирлари давомида “D F” русумли давлат рақам
белгиси 90 491 W
ва ушбу оғир юк ташувчи транспорт воситасининг
“KRONE” русумли 90 4470 АА рақамли тиркамаси тўхтатилиб
текширилганда, “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур
транспорт воситаси учун тақдим қилинган йўл варақаларга асосан ушбу
транспорт
ҳайдовчиси
халқаро
юк
ташиш
фаолияти
билан
шуғулланаётганлиги аниқланган. Ягона интеграциялашган ахборот тизими
(EIIS лицензия база) орқали текширилганда KRONE русумли 90 4470 АА
рақамли тиркама воситасининг лицензия варақаси 23.05.2025 йилда амал
қилиш муддати тугаганлигига қарамасдан, жамият томонидан берилган йўл
варақага асосан халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланиб
келаётганлиги аниқланган ҳамда ҳайдовчи Н.Очиловга нисбатан маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30
июлдаги 636-сонли Қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида
йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек,
юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг
37-бандида, лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт
воситаларига йўл варақаларининг берилиши лицензиат томонидан лицензия
талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланиши,
регламентнинг 8-иловаси ҳисобланмиш “Автомобиль транспортида юкларни
халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш паспорти”
9-бандининг “в”- кичик бандида лицензиат фойдаланаётган ҳар бир
автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши лицензия
талаблари ва шартларидан бири эканлиги белгиланган.
Шундан кейин, аризачи давлат муассасаси мазкур ариза талаблари
билан судга мурожаат қилган.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён Қонун деб
юритилади) 14-моддасининг еттинчи хатбошисига кўра, лицензиялаш
соҳасидаги ваколатли органлар лицензияларни бекор қилади ёки ушбу
Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда
лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат
қилади.
Қонун 33-моддасига кўра, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжат лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам
равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда,
шунингдек, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган
шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир
маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда
атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар
етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган
бўлса бекор қилинади.
Бундай ҳолатда, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосланиб, суд аризани қаноатлантиришни,
жавобгарга 2021 йил 19 январда берилган АТ-2008075-сонли лицензияни
бекор қилишни, жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 186, 215, 217, 218, 222 - моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
***нинг аризаси қаноатлантирилсин.
«***» масъулияти чекланган жамиятига 19.01.2021 йилда берилган АТ2008075-сонли лицензия бекор қилинсин.
«***» масъулияти чекланган жамиятидан *** фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Тарафларнинг давлат божи тўловидан озод эканлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Судья
Э.Розумбетов