Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10226 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый IRXON SOLIY XON GROUP
Source ID 94f8b6ae-973e-41b4-a6a7-ffd47ba7a837 Claim ID PDF Hash 5ad86709c13587ec... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
зР ИПКнинг 201-203-моддаси зР ИПК 201-203 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2501/10226-сонли иқтисодий иш Судья: Б.Давлатов Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили А.Кадиров (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан 5.237.594 сўм асосий қарз ва 3.499.200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 5.237.594 сўм асосий қарз ва 3.499.200 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар қарзини тўлиқ тўлаганлигини билдириб, суддан ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 4 январда электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 3.11-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил 1 август ҳолатига 5.237.594 сўм асосий қарз, 3.499.200 сўм пенядан кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъво талабидаги қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан асосий қарз ва пеня суммаси тўлиқ тўланганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, жавобгар қарздорликни суд мажлисигача ихтиёрий тўлаганлиги сабабли даъвони рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси рад қилинсин. « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Давлатов Суд мажлиси баённомаси Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь 4-2201-2501/10226-сонли иш Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили А.Кадиров (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан 5.237.594 сўм асосий қарз ва 3.499.200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини, уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига раддиялар билдирилмади. Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар қарзини тўлиқ тўлаганлигини билдириб, суддан ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили суддан ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд хужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб кетди. Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи Б.Давлатов Суд мажлиси котиби Н.Матякубова 4-2201-2501/10226-сонли иқтисодий иш Судья: Б.Давлатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили А.Кадиров (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан 5.237.594 сўм асосий қарз ва 3.499.200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси рад қилинсин. « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. « IRXON SOLIY XON GROUP» оилавий корхонасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Давлатов