← Назад
Решение #2860420 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13553-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили
Н.Отакулова (раҳбар), жавобгар вакили Н.Отакулова (ишончнома асосида),
Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили Н.Отакулова
(ишончнома асосида), “Sird r
t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар
корхонаси вакили Н.Отакулова (тугатиш бошқарувчиси) иштирокида,
Оқолтин туман адлия бўлимининг даъвогар “ Н.Отакулова ” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар Н.Отакулова муассасаси ҳисобидан
131 000 000 сўм қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Н.Отакулова” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида Н.Отакулова (кейинги ўринларда
“Н.Отакулова” деб юритилади) судга Н.Отакулова муассасасига (кейинги
ўринларда “жавобгар” деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 131 000 000 сўм қарзни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Н.Отакулова давлат унитар корхонаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган, шунингдек
Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати
инжиниринг компанияси” давлат муассасаси унинг ҳуқуқий вориси “Сирдарё
вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси
(жавобгар/буюртмачи) билан алмаштирилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган адлия бўлими, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни адлия
бўлими ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, “Sird r t ’mirl sh-tikl sh xizm ti”
давлат унитар корхонаси банкрот деб топилганлиги, “Sird r
t ’mirl shtikl sh xizm ti” давлат унитар корхонасининг ҳуқуқий вориси жавобгар
ҳисобланиши ҳақида важлар келтириб, даъвони аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, “Sird r
t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонаси
ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш белгиланган суд қарорлари ўз кучида
эканлиги, жавобгар “Sird r
t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар
корхонасининг ҳуқуқий вориси бўлса-да, бироқ “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар
ҳужжатларини
ижро
этиш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунининг 12-моддасига кўра, тарафни ҳуқуқий вориси
билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши давлат ижрочиси
мажбуриятига кириши ҳақида важлар келтириб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Sird r
t ’mirl sh-tikl sh xizm ti”
давлат унитар корхонаси вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этини, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК
234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг
4-1204-2111/538-сонли иш бўйича 2021 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан“Sird r t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонаси ҳисобидан
“Хондамир Эломон” масъулияти чекаланган жамияти фойдасига
19 104 750 сўм асосий қарз ва 21 600 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Шунингдек,
Гулистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1201-2104/1926-сонли иш бўйича 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан“Sird r t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонаси ҳисобидан
“ Н.Отакулова ” масъулияти чекаланган жамияти фойдасига 82 602 970 сўм
асосий қарз, 4 625 767 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Бундан ташқари, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг
4-1201-2204/94-сонли иш бўйича 2022 йил 21 февралдаги ҳал қилув қарори
билан “Sird r
t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонаси
ҳисобидан“Y ngi `L K l j gi” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
53 079 072 сўм асосий қарз, 6 369 489 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажати
ундириш белгиланган.
Мазкур суд қарорлари ўзгармаган ёки бекор бўлмаган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Аниқланишича,“Хондамир Эломон” масъулияти чекаланган жамияти
ва “Y ngi `L K l j gi” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган
2023 йил 12 сентябрдаги 1-сонли шартномага кўра, “Хондамир Эломон”
масъулияти чекаланган жамиятининг Оқолтин туманлараро иқтисодий
судининг 4-1204-2111/538-сонли иқтисодий иши бўйича “Sird r t ’mirl shtikl sh xizm ti” давлат унитар корхонасидан “Хондамир Эломон” масъулияти
чекаланган жамияти фойдасига ундирилиши белгиланган жами 19 126 350
сўм миқдоридаги пул маблағи ва Гулистон туманлараро иқтисодий судининиг
4-1201-2104/1926-сонли иқтисодий иши бўйича “Sird r
t ’mirl sh-tikl sh
xizm ti” давлат унитар корхонасидан “Хондамир Эломон” масъулияти
чекаланган жамияти фойдасига ундирилиши белгиланган жами
87 250 337 сўм миқдоридаги пул маблағини талаб қилиш ҳуқуқи “Y ngi `L
K l j gi” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2401/312-сонли
иқтисодий иш юзасидан 2024 йил 20 мартда қабул қилинган ҳал қилув
қарорига асосан “Sird r t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонаси
(соддалаштирилган таомилга кўра)тўловга қобилиятсиз деб топилиб,
тугатишга доир иш юритиш бошланган.
“Sird r
t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонасининг
тугатишга доир иш ютириш давомида дебитор қарзларни ундириш
чораларини кўриш натижасида келиб тушган маблағлар ҳисобидан “Y ngi `L
K l j gi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига жами 35 000 000 сўм
қарздорлик тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги
“Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-378-сон қарорининг
1-бандида 2023 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ Мактабгача таълим
вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Спортни
ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг
ҳудудий филиалларини, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиалларини (кейинги
ўринларда
—
тугатилаётган
буюртмачи
хизматлари)
тугатиш
белгиланганлиги, 2-бандига кўра, инжиниринг компаниялари тугатилаётган
буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис
ҳисобланиши белгиланган.
Шу боис, адлия бўлими даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 131 000 000 сўм қарз ундиришни
сўраган.
Гарчи,“Sird r t ’mirl sh-tikl sh xizm ti” давлат унитар корхонасининг
ҳуқуқий вориси жавобгар ҳисобланса-да, бироқ адлия бўлимининг жавобгар
ҳисобидан 131 000 000 сўм қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб
бўлмайди.
Чунки, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2111/538сонли иш бўйича 2021 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори, Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2104/1926-сонли иш бўйича
2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1201-2204/94-сонли иш бўйича 2022 йил 21 февралдаги ҳал қилув
қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 12-моддасига кўра,
Ижро иши юритишдан тарафларнинг бири чиқиб кетган тақдирда (ундирувчи
ёки қарздорнинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши,
бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга
ўтказилиши ва шу кабилар) давлат ижрочиси ўз қарори билан ана шу тарафни
унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши
шарт. Амалга оширилган барча ҳаракатлар чиқиб кетган тараф учун қай
даражада мажбурий ҳисобланган бўлса, унинг ўрнига ижро иши юритишга
кирган ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурийдир.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
талаблари асоссиз деб топилганлигини боис, 131 000 000 сўмнинг 2 фоизи,
яъни 2 620 000 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни ва олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ Н.Отакулова” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
давлат бюджетига 2 620 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“ Н.Отакулова” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
j
М.А. Холиков