← Назад
Решение #2860450 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| зР ИПК | 201-203 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2501/10231-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
Қ.Саидов (2025 йил 20 январдаги 33-сонли ишончнома асосида))нинг
иштирокида «Shidd t
n lit» хусусий корхонаси жавобгар «X r zmqurilish»
масъулияти чекланган жамиятидан 27.360.000 сўм асосий қарз ва
2.736.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Shidd t
n lit» хусусий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «X r zmqurilish» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 27.360.000 сўм асосий қарз ва
2.736.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгарга тез қотувчи бетон аралашмаси
(М-150) маҳсулоти етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан
етказиб
берилган
маҳсулотлар
учун
тўловлар
тўлиқ
амалга
оширилмаганлигини
маълум
қилиб,
суддан
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддаси асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
19 ноябрда 88-сонли шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга
27.360.000 сўмлик тез қотувчи бетон аралашмаси (М-150) маҳсулоти етказиб
берилган ва жавобгар томонидан ҳисоб-фактура билан маҳсулотлар тўловга
қабул қилиб олинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 30 апрелдаги 89-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 27.360.000 сўмлик тез қотувчи бетон
аралашмаси (М-150) маҳсулоти етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўлов
амалга оширилмаган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
27.360.000 сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
2025 йил 10 октябрда юборган 21-сонли огоҳлантириш хати жавобгар
томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг
тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган
товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни
қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз ихтиёрига кўра
товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан бош
тортиш ҳуқуқига эга.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бандига кўра, маҳсулот
сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобрақамига 100 фоиз пул
ўтказиб бергандан сўнг маҳсулот етказиб берувчи 10 кун ичида сотиб
олинаётган маҳсулотни етказиб беришни амалга оширади.
Шунга кўра, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарздорлик иш
ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура ва тарафлар ўртасида 2025 йил
12 майда тузилган 2-сонли солиштирма далолатномага асосан тўлиқ
тасдиқланади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм
юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 4-бандига асосан 2.736.000 сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, тўлиқ қаноатлантиришни
ва жавобгардан 2.736.000 сўм пеня ундиришни ҳамда ушбу қисм юзасидан
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни ва даъвогар томонидан ортиқча тўланган 222.080 сўм
давлат божини қайтаришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «X r zmqurilish» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Shidd t
n lit» хусусий корхонаси фойдасига 27.360.000 сўм
асосий қарз, 2.736.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати ва 601.920 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган 222.080 сўм давлат божи
қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Давлатов
Урганч шаҳри
Суд мажлиси баённомаси
2025 йил 28 октябрь
4-2201-2501/10231-сонли иш
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
Қ.Саидов (2025 йил 20 январдаги 33-сонли ишончнома асосида))нинг
иштирокида «Shidd t
n lit» хусусий корхонаси жавобгар «X r zmqurilish»
масъулияти чекланган жамиятидан 27.360.000 сўм асосий қарз ва
2.736.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини
эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини,
уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд
мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини
Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига
раддиялар билдирилмади.
Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 42-моддасида кўрсатилган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тараф вакилидан иш бўйича
ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этаётган тараф вакилидан иш бўйича ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгарга тез қотувчи бетон аралашмаси
(М-150) маҳсулоти етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан
етказиб
берилган
маҳсулотлар
учун
тўловлар
тўлиқ
амалга
оширилмаганлигини
маълум
қилиб,
суддан
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тараф вакилидан иш
бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш
учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб
кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш
тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан
эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги
маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар
бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари
асосида тузилди.
Раислик қилувчи
Б.Давлатов
Суд мажлиси котиби
Н.Матякубова
4-2201-2501/10231-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Судья
Б.Давлатов
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
Қ.Саидов (2025 йил 20 январдаги 33-сонли ишончнома асосида))нинг
иштирокида «Shidd t
n lit» хусусий корхонаси жавобгар «X r zmqurilish»
масъулияти чекланган жамиятидан 27.360.000 сўм асосий қарз ва
2.736.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «X r zmqurilish» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Shidd t
n lit» хусусий корхонаси фойдасига 27.360.000 сўм
асосий қарз, 2.736.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати ва 601.920 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган 222.080 сўм давлат божи
қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.