Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/783 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a7ec4f66-7419-44fa-9b91-d9f54a371d08 Claim ID PDF Hash 4bfa535a4af9b4a3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/783-сонли иш Қўнғирот тумани судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 28 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, аризачи ХХнинг қарздор "ХХни умумий тартиб-таомили тартибида тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлардан қарздор вакили ХХ (2025 йил 27 октябрдаги ишончномага асосан) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда Аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, "ХХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартиб-таомили тартибида тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида суд бошқарувчиси ҳамда Мажбурий ижро бюроси Қонликўл тумани бўлими ва Қонликўл тумани солиқ инспекцияси қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд бошқарувчиси ҳамда Мажбурий ижро бюроси Қонликўл тумани бўлими ва Қонликўл тумани солиқ инспекцияси вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлиси кунига қадар аризачи вакили ариза билан мурожаат этиб, қарздор томонидан қарздорлик суд ҳужжатига асосан тўлиқ тўлаб берганлиги муносабати билан ариза қарздорга нисбатан ўз даъвосидан воз кечишини билдирган ҳамда суд муҳокамасини аризачи вакили иштирокисиз кўриб чиқишини сўраган. Шу боис, суд суд муҳокамасини аризачи вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида қарздор МЧЖ вакиллари судга ариза тақдим этилганидан сўнг аризачининг олдидаги қарздорликларни тўлиқ бартараф этганлигини билдириб, аризани рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган қарздор МЧЖ вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ХХ ва"ХХ ўртасида 2024 йил 07 май кунги 332-сонли маҳсулот еткзаиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага асосан аризачи томонидан жами 11.500.000 сўм қийматдаги товарлар етказиб берилган ва тарафлар ўртасида 2024 йил 27 май куни 332сонли счет-фактура расмийлаштирилган. Аризачи томонидан жами 11.500.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, бироқ, қарздор томонидан еткзаиб берилган маҳсулотлар учун ҳақи тўланмасдан келинган. Мазкур ҳолат юзасидан аризачи Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, қарздор ҳисобидан 11.500.000 сўм асосий қарз ва 3.036.000 сўм пеня ҳамда 3.000.000 сўм етказилган зарар ундиришни сўраган. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 11.500.000 сўм асосий қарз ва 607.200 сўм пеня ҳамда 3.000.000 сўм етказилган зарар, иш учун тўланган 375.000 сўм давлат ва 37.500 сўм почта харажати ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 2025 йил 25 апрель куни ижро варақаси берилган ва унинг асосида аризачи томонидан Мажбурий ижро бюросининг Қонликўл тумани бўлимига тақдим қилинган. Мазкур қарздорлик қарздор томонидан тўланмасдан келаётганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат этиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Ишни суд мажлисида кўриш жараёнида, "ХХтомонидан жами 15.519.700 сўм тўловларни амалга ошириб, аризачининг олдидаги қарзларни тўлиқ бартараф этган ва унда тўловга қобилиятсиз (банкротлик) аломатлари қолмаган. Ушбу ҳолат "ХХнинг муваққат бошқарувчисининг суд мажлиси кунига қадар тақдим этган кузатув жараёни ҳисоботи билан ўз тасдиғини (исботини) топади. Шунингдек, "ХХнинг муваққат бошқарувчиси томонидан 2025 йил 23 октябрь куни ўтказилган кредиторлар йиғилиши баённомасида, биринчи кредитор " ikr kr ditb nk" АТБ вакили сўзга чиқиб, қарздорнинг банк олдида 17.602.253.287 сўм кредиторлик қарздорлиги борлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни рад этишни сўраган. Иккинчи кредитор Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси вакили сўзга чиқиб, қарздорнинг солиқ бошқармаси олдида 140.789.738 сўм кредиторлик қарздорлигини борлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Бироқ, Ўзбекистон Респуболикаси солиқ қўмитасининг 2025 йил 18 сентябрь куни 35/1-00046-mb-сонли солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бериш тўғрисида қарори қабул қилиниб, ушбу қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 97-102-моддалари талабларига мувофиқ солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган. Шу боис, суд ушбу кредиторнинг талаби билан келиша олмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади. Қонунининг 55-моддасига мувофиқ, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йилдаги "Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли Қарорининг 30-бандига асосан кузатув тартиб-таомили жараёнида кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари қондирилганда, суд Қонун 55моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига асосан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, қарздор томонидан иш учун тўланган 1.271.000 сўм давлат божи ҳамда 41.200 почта харажатини кузатув жараёнида аризачига тўлаб берганлигини инобатга олишни, қарздор ҳисобидан ишни учун тўланган давлат божи ҳамда почта харажатини ундиришни рад этишни, бироқ қарздор ҳисобидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларни қўллаб, суд қарор қилади: Ариза рад этилсин. қарздор "ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов