← Назад
Решение #2860503 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 49 | — | law | |
| онуни | 50 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7419-сонли иш
АЖРИМ
(Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига асосан ушбу қарздорикни ундириш
ҳақида мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида)
******* тумани
2025 йил 28 октябрь
******* туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья *******, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг
котиблигида, аризачи вакили Р.Отабаев (27.07.2025 йилдаги ишончнома,
паспорт асосида)нинг иштирокида, жавобгар ишончли вакили Б.Мавланов
(05.03.2025 йилги ишончнома, буйруқ, ИД карта асосида)ларнинг
иштирокида, аризачи "*******" масъулияти чекланган жамият қўшма
корхонанинг жавобгар – "*******" масулияти чекланган жамиятига нисбатан
“******* ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи *******нинг 2025 йил 25
сентябрдаги *******-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни *******
туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
аризачи "*******" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонанинг
жавобгар – "*******" масулияти чекланган жамиятига нисбатан “*******
хузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи *******нинг 2025 йил 25 сентябрдаги
*******-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани
қаноатлантиришни, “******* хузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
*******нинг 2025 йил 25 сентябрдаги *******-сонли ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақа беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг
тушунтиришида аризани тан олишини, ҳақиқатан ҳам ҳакамлик судига
топшириш ҳақида битими имзолангани билдириб қонуни қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи вакилларнинг тушунтиришини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “******* хузуридаги доимий
фаолият кўрсатувчи *******нинг 2025 йил 25 сентябрдаги *******-сонли ҳал
қилув қарорида даъвогар, “*******” МЧЖ ҚКнинг жавобгари «*******”
МЧЖ билан Ўзбекистон Республикаси товар ҳом-ашё биржасида “9-10”
январь 2025 йилда бўлиб ўтган электрон савдо натижаларига асосан 2500.00
тонна 1-сорт 1-синф техник чигит етказиб бериш тўғрисида 6645717 ҳамда
6647715-сонли шартномалар тузилган ва келиб чиққан низо юзасидан
мажбуриятни аслича бажариш бўйича киритган даъво аризаси талаблари
тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳал қилув қарорида “*******” МЧЖ ҚК ҳамда жавобгар «*******” МЧЖ
билан Ўзбекистон Республикаси товар ҳом-ашё биржасида «9-10” январь 2025
йилда бўлиб ўтган электрон савдо натижаларига асосан 2500.00 тонна 1-сорт
1-синф техник чигит етказиб бериш тўғрисида 6645717-сонли ва 6647715сонли олди сотди шартномаси тузилган ва келиб чиққан низо юзасидан
мажбуриятни аслича бажариш бўйича киритган даъво талабларидан келиб
чиқиб, жавобгар «*******” МЧЖ зиммасига ўн кунлик муддат ичида даъво
талабларини тўлиқ бажариш мажбурияти юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг
49-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув
қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади. Агар
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган
бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.
Ҳакамлик судининг мазкур ҳал қилув қарори қарздор томонидан ижро
этилмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг
50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган
бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
29-бобида белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг
ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан
кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳал қилув қарорини
ихтиёрий ижро этилмаган 2500.00 тонна 1-сорт 1-синф техник чигит етказиб
бериш мажбуриятини ҳал қилув қарор қабул қилинганидан кейин ихтиёрий
бажарилмаган 2500.00 тонна 1-сорт 1-синф техник чигит топшириш
мажбуриятларни бажариш ҳақида мажбурий тартибда ижро этиш ҳақида
ижро варақа чиқариб, аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
“******* хузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи *******нинг 2025 йил 25
сентябрдаги *******-сонли ҳал қилув қарорига асосан ушбу 2500.00 тонна 1сорт 1-синф техник чигит топшириш мажбуриятини юклаш ҳақида мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси беришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб,
қарздордан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ва 824 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида
ўтказилгани боис 103 000 сўм миқдорида ишни видеоконференцалоқа
режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
228, ва 232-моддаларини қўллаб,
ажрим
қилди:
Аризачи "*******" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонанинг
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Наманган вилоят ваколатхонаси хузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
*******нинг 2025 йил 25 сентябрдаги *******-сонли ҳал қилув қарорига
асосан ихтиёрий ижро этилмаган мажбурий ижро этиш учун қўйидаги
мазмунда ижро варақаси берилсин:
Даъвогар “*******” МЧЖ ҚК ҳамда жавобгар “*******” МЧЖ билан
Ўзбекистон Республикаси товар ҳом-ашё биржасида “09” январь 2024 йилда
бўлиб ўтган электрон савдо натижаларига асосан 2350.00 тонна 1-сорт 1-синф
техник чигит етказиб бериш тўғрисида 6645717-сонли ҳамда “10” январ 2024
йилда бўлиб ўтган электрон савдо натижаларига асосан 150.00 тонна 1-сорт 1синф техник чигит етказиб бериш тўғрисида тузилган 6647715-сонли олди
сотди шартномалари бўйича келиб чиққан низо юзасидан мажбуриятни аслича
бажариш бўйича киритган даъво талабларидан келиб чиқиб, жавобгар
“*******” МЧЖ зиммасига беш кунлик муддат ичида даъво талабларини
тўлиқ бажариш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “*******” МЧЖнинг даъвогар “*******” МЧЖ ҚК олдидаги
мажбуриятларини аслича бажариш учун 2500.00 тонна 1-сорт 1-синф техник
чигит жавобгар “*******” МЧЖдан даъвогар “*******” МЧЖ ҚКга олиб
берилсин ҳамда “*******” МЧЖ зиммасига 2500.00 тонна 1-сорт 1-синф
техник чигитни даъвогарга топшириш учун тегишли хужжатларни
белгиланган тартибда расмийлаштириб даъвогарга топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар «*******” МЧЖ ҳисобидан аризачи “*******” МЧЖ ҚК
фойдасига 824000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ва
ундирилсин.
Жавобгар «*******” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 103 000 сўм миқдорида ишни видеоконференцалоқа
режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ажрим дарҳол ижрога қаратилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят ёки бир ойдан
сўнг кассация тартибида шикоят беришлари мумкин.
Судья
*******