Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3922 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b3876052-12f6-4d67-9ed9-abb71163d842 Claim ID PDF Hash fe1699df878ba911... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3922-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 28 октябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХ вакили ХХ (ишончнома асосида), ХХХ вакили ХХ (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 83 035 125 сўм асосий қарз, 41 102 387 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 83 035 125 сўм асосий қарз, 41 102 387 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик юзасидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили қаздорликни тан олиб, ҳозирги кунда корхонанинг моливий ахволи оғирлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 12 февралда табиий сув ҳавза учусткаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликлари табиий сув ҳавзасидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тўғрисида 3/6-2018-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 9-бандига асосан тарафлар ўртасида 2025 йил 20 февралда 3/6-2025-сонли шартномага қўшимча келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 1.2-бандига кўра, жавобгар Бухоро вилоят, Қоровулбозор тумани Барака МФЙдаги 5 014 гектар майдонда жойлашган табиий сув ҳақзасидан самарали фойдаланиш ва табиий сув ҳавзани балиқлантириш тадбирлари, балиқ етиштириш, балиқ овлаш табиий сув ҳавза участкалари ҳосилдорлигини ҳар йили ошириб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 7-бандига асосан, ижарачининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўлови уюшма томонидан ҳисобланади ва ундирилади. ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарган ва ижара объектини шартномада кўрсатилган муддатда жавобгарга топширилишини таъминлаган. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, ижарага олинган “объект”дан фойдаланганлик учун ижара ҳақи бўйича тўловни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 83 035 125 сўмни ташкил этган. Жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Шу сабабли асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талаб тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, ижара тўлови 66 кунга кечикканлиги учун жавобгардан 41 102 387 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 54-бандида ижарачи ижара ҳаққини белгиланган муддатларда тўлаб бермаса, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, лекин ижара ҳақққининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда устама (пеня) ундирилади. Бироқ, суд томонидан пеня миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинганда даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган пеня миқдори 27 401 591,25 сўини ташкил этиши аниқланди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 24 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган) инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пенянинг асосли қисмини 2 312 500 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини мутаносиб ҳолда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ р o р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан: - даъвогар ХХХ фойдасига 83 035 125 сўм асосий қарз, 2 312 500 сўм пеня, олдиндан тўланган 2 208 734 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ХХХ томонидан олдиндан тўланган 274 017 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья М.Набиев