← Назад
Решение #2860645 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13342-сонли иқтисодий иш
Жиззах шаҳри
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2025 йил 28 октябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, **********нинг даъвогар «**********»
МЧЖнинг манфатини кўзлаб, жавобгар «**********» фермер хўжалигидан 12 950
000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогар «**********» МЧЖнинг вакили
(ишончнома асосида)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
«**********» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) «**********»
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга 2025
йил 1 майда тузилган олди-сотди шартномаси бўйича “уруғлик чигит” етказиб
берилганлигини, жавобгар тўловни амалга оширмаганлигини, бугунги кунда шартнома
бўйича 12 950 000 сўм асосий қарздорлик мавжудлигини, ушбу ҳолатлар маҳсулот
етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топишини баён
этиб,
жавобгардан
12 950 000 сўм қарзни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлиси иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз кўрсатмасида, жавобгар суд
мажлисига қадар олинган товаларлар учун қарзини тўлаб бермаганлигини баён этиб,
жавобгардан тўланмаган қарзни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишга тақдим қилинган
ҳужжатлар-далилларга тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даьво аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «Даъвогар» (Сотувчи) ва «Жавобгар» фермер хўжалиги (Харидор)
ўртасида 2025 йил 1 майда олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, «Сотувчи» ўзига
тегишли бўлган “С-8290 Р-1 уруғлик чигит”ни (бундан буён матнда - товар деб
номланади) “Харидорга” унинг сотиши, «Харидор» эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1-бандида шартнома имзоланган кундан «Сотувчи»
«Харидор»га маҳсулотни мазкур шартнома шартлари асосида сотади, «Харидор»
маҳсулотни шартнома шартлари асосида унинг қийматини 100 % олдиндан тўлаб
бериши лозимлиги қайд этилган.
Сотувчи томонидан Харидорга электрон ҳисобварақа-фактурага асосан 12 950
000 сўмлик маҳсулот топширилган ва Харидор томонидан маҳсулотлар қабул қилиб
олинган.
Шартнома бўйича сотувчи харидорга умумий қиймати 12 950 000 сўмлик
маҳсулотини ектазиб бериши, маҳсулотлар харидор томонидан шартнома
имзолангандан сўнг, унинг қиймати бўйича тўлов тўланиши лозимлиги қайд этилган.
Сотувчи томонидан товалар юк хати орқали харидорга 12 950 000 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган ва харидор томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинган.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ушбу
модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиббўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Аниқланишича, жавобгар томонидан шартнома бўйича жами 12 950 000 сўмлик
товарлар қабул қилиб олинган бўлиб, қарздорликни тўлнмаганлиги боис, ушбу
қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 419-моддаси учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар
ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Суд мажлисига қадар ҳам жавобгар қарзларини тўлаб бермаган ёхуд уларни инкор
этувчи далилларни ҳам судга тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда, суд, жавобгардан асосий қарзни ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилгналарга биноан, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
12 950 000 сўм қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» фермер хўжалигидан даъвогар «**********» МЧЖнинг
фойдасига
12
950
000
сўм
қарз,
ҳамда
олдиндан
тўланган
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «**********» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Судья
О.С.Асатов