Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/10375 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a73596d9-a75d-4743-842a-33b766be71d7 Claim ID PDF Hash 95cb0aeb837a7e1d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 631-моддаси аролик кодекси 631 code_article
онуни 25-моддаси онуни 25 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10375-сонли иқтисодий иш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 28 октябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “****” давлат унитар корхонасининг жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятидан **** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд, қуйидагиларни аниқлади: “****” **** (бундан буён матнда – “даъвогар” деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – “жавобгар” деб юритилади)дан **** сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суднинг ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик хизмати бўйича Хоразм вилоят бошқармаси жалб қилинган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128 ва 170-моддалари тартибида ишни даъвогар, жавобгар ва учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддаси асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Янгиариқ тумани, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини реконструкция қилиш, объектни фойдаланишга топшириш юзасидан 2025 йил 13 майда №****-сонли пудрат шартномаси имзоланган. Ушбу шартнома ва ишларни бажариш жадвалига асосан пудратчи объектдаги пудрат ишларни ўзаро тузилган шартнома шартларига биноан ва ШНҚ 01.04.04 меъёрий ҳужжати талаблари асосида ишларни тўлиқ бажариб, тугалланган объектни буюртмачига топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бандига кўра, бажариладиган иш ҳажмларининг қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда ҚҚС билан жорий нархларда 2 251 101 768,55 сўмни ташкил этади. Шундан 2025 йил манзилли дастурга асосан 2 138 546 680,12 сўм молиялаштирилиши; 14-бандида, қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади, бу 675 330 530,57 сўм қилиб белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 20.05.2025 йилда 1-сонли қўшимча битим имзоланиб, унга кўра, шартноманинг 3-банди, “Мазкур шартнома бўйича “Пудратчи” томонидан бажарилган, тендер натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг қарори (2025 йил 13 майдаги №****-сонли баённома Лот №25411006****) билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда ҚҚС билан жорий нархларда 2 251 101 768 сўмни ташкил этади. 2025 йил манзилли дастурга асосан 2 138 546 000 сўм молиялаштирилади.” - деб алмаштирилган. Шунингдек шартноманинг 14-банди “Мазкур шартнома бўйича объектга мақсадли аванс беради, молиялаштириш жадвали бўйича тўғрисдан-тўғри “Пудратчи”нинг ҳисоб рақамига ишлар умумий қийматининг 30 фоиз миқдорида 675 330 530 сўм, буни икки ойга тенг улушларга бўлган ҳолда 15 фоизи 337 665 265 сўм молиялаштирилади.” деган матн билан алмаштирилган бўлиб, шартноманинг бошқа бандлари ўзгаришсиз қолган. Шартноманинг 11-бандида, “Пудратчи” мазкур шартномага 1-илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришиши; 12-бандида, танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан 130 кунни ташкил этиши ва ишларни бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг ушбу бандига асосан жавобгар ишлар бажарилишини 2025 йил 27 сентябргача топшириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар қурилиш пудрати ишларининг шартномада белгиланган муддатда топширмаган, яъни жавобгар томонидан 156 879 435 сўмлик қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 64-бандида, пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Шундан кейин, даъвогар 2024 йил 27 сентябрдан 2025 йил 8 октябргача бўлган 11 кун ҳисобидан **** сўм пеня ҳисоблаб, ушбу пеняни ундириш учун мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Жавобгар шартномада белгиланган муддатларда ишлар натижасини топширмаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, суд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришларни инобатга олиб ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 2 500 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179 ва 180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “****” **** фойдасига 2 500 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****