Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7342 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ODILJON GRO-LIFE
Source ID 9478e5b8-e65f-482e-bd6d-408584bfa15d Claim ID PDF Hash f660e3f0ad9aa5be... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу кодекснинг 170-моддаси Ушбу кодекс 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7342-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 28 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2024 йил 5 июлдаги 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномани бекор қилиш ҳамда 466 959 203 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси” давлат муассасасини жалб қилган ҳамда ишда иштирокини таъминлаш мақсадида Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган ҳолда, ишни даъвогар вакили – С.Маллаев (2025 йил 6 январдаги 01/09-17-сонли ишончномага асосан), Зомин туман прокурори ёрдамчиси – Р.Элонов иштирокида, жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида мобиль конференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига ва 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сонли Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 22 майдаги 129-сонли буйруғига асосан Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙ, Пиллакор кўчаси, 1-уйда жойлашган “Нотурар бино (омборхона бинолари)”ни “ - uksi n” электрон-онлайн савдо платформасида сотилиши белгиланган. “El ktr n- nl n uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ациядорлик жамиятининг 2024 йил 27 июндаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги D -1178316-сонли баённомага асосан “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙ, Пиллакор кўчаси, 1-уйда жойлашган нотурар бино иншооти 6 066 336 150 сўмга сотиб олиш шарти билан танлов ғолиби деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Сотувчи”, “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти “Харидор” ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Балансда сақловчи” иштирокида Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙ, Пиллакор кўчаси, 1-уйда жойлашган “Нотурар бино (омборхона бинолари)”ни сотиш юзасидан 2024 йил 5 июлда 05/01-981825а-сонли электрон тартибда олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 3.1-бандида, “Харидор” нотурар бино учун закалат тўловини чегирган ҳолда, қолган 5 893 012 260 сўмни мазкур шартнома кучга кирган пайтдан эътиборан 60 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 3.4-бандида, агар “Харидор” томонидан шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда, сотиб олиш тўловларининг камида 35,0 фоизи миқдорида дастлабки тўлов амалга оширилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарорининг 9-банди тўққизинчи хатбошисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 89-бандига мувофиқ, қолган сотиб олиш тўловлари суммасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади ва сотиб олиш тўловлари фоизли тўлов графигига асосан амалга оширилиши белгиланган. “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда 35,0 фоизи миқдоридаги тўлов амалга оширилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида, “Харидор” сотиб олиш тўловларини ўз вақтида тўламаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз пеня тўланиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, 2025 йил 2 октябрь ҳолатига “Харидор” томонидан 2 533 684 619 сўм сотиб олиш тўловлари, 736 036 793 сўм фоиз тўлови ва сотиб олиш тўловлари муддатида тўланмаганлиги натижасида вужудга келган 1 262 913 635 сўм пеня тўловлар амалга оширилмаган. “Харидор” томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслик натижасида тарафлар ўртасидаги шартномани жиддий равишда бузган. Шартноманинг 5.3-банди 2-хатбошида “шартноманинг 3-бўлимида назарда тутилган ва тўлов муддати ўтиб кетган исталган оралиқ (ёки охирги) давр тугагандан кейин уч ой давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари, шунингдек пенялар тўланмаса, сотувчи мазкур шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Бунда “Сотувчи” сотиб олиш тўловларининг 15 фоизи миқдорида “Харидор”га нисбатан жарима қўллайди” деб кўрсатилган. Мазкур ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида, шартнома “Харидор”нинг айби билан бекор бўлаётганлиги сабабли, “Харидор”га нисбатан 6 066 336 150*15%=909 950 422 сўмни ташкил қилганлигини, “Харидор” томонидан олдиндан тўланган 442 991 220 сўм маблағини чегириб ташлаган ҳолда жами бўлиб 466 959 203 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) томонидан Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 2024 йил 5 июлда тузилган 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномани бекор қилиш ҳамда 466 959 203 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси” давлат муассасаси жалб қилинган ҳамда ишда иштирокини таъминлаш мақсадида Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган. Суд мажлисида мобиль конференцалоқа режимида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам жавобгар билан 2024 йил 5 июлда 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан график асосида тўловларни амалга ошириши, тўловларни тўлиқ амалга оширилгандан кейингина олди-сотди шартномаси предмети бўлган мулк жавобгарнинг эгалигига ўтиши кераклиги белгиланганлигини, жавобгар томонидан тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлиги вужудга келганлигини, мазкур ҳолатлар бўйича Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 25 июлда кўриб чиқилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишуви тузилганлиги учун кўрмасдан қолдирилганлигини, медиатив келишувида мавжуд қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти 2025 йил 24 августга қадар белгиланганлигини, аммо жавобгар томонидан медиатив келишувида кўрсатилган муддатда мажбуриятларни бажармаганлигини инобатга олиб, қайта даъво аризаси билан мурожаат қилганлигидан келиб чиқиб, жавобгар билан тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилиб беришни ва 466 959 203 сўм жарима ундиришни сўради. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича жавобгарга 2025 йил 25 июлда медиатив келишуви тузилганлиги, унга кўра 2025 йил 24 августга қадар қўшимча муддат берилганлигини, жавобгар томонидан ушбу мажбуриятларни бажармаганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали жавобгарга ажрим нусхаси юборилганлиги, аммо қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги тўғрисидаги почта маълумотномаси мавжудлигини, бундан ташқари жавобгар раҳбари Тўйчиев Ботирнинг +99890-264-11-11 уяли алоқа телефонига суд ходими томонидан 2025 йил 27 октябрда алоқага чиқиб, суд мажлиси ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисидаги телефонограммаси иш ҳужжатларида мавжуд. Шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим нусхаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси” давлат муассасасига юборилганлиги ва хабардорлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси мавжуд. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар вакили ва прокурор ёрдамчисининг кўрсатмаларини тинглаб, ишга тақдим қилинган ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар, балансда сақловчи ва жавобгар ўртасида 2024 йил 5 июлда 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига ва 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сонли Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 22 майдаги 129-сонли буйруғига асосан Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙ, Пиллакор кўчаси, 1-уйда жойлашган “Нотурар бино (омборхона бинолари)”ни “ - uksi n” электрон-онлайн савдо платформасида сотилиши белгиланган, “El ktr n- nl n uksi nl rni t shkil tish m rk zi” ациядорлик жамиятининг 2024 йил 27 июндаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги D -1178316-сонли баённомага асосан жавобгар Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙ, Пиллакор кўчаси, 1-уйда жойлашган нотурар бино иншооти 6 066 336 150 сўмга сотиб олиш шарти билан танлов ғолиби деб топилган. Даъвогар “Сотувчи”, жавобгар “Харидор” ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Балансда сақловчи” иштирокида Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Равот” МФЙ, Пиллакор кўчаси, 1-уйда жойлашган “Нотурар бино (омборхона бинолари)”ни сотиш юзасидан 2024 йил 5 июлда 05/01-981825асонли электрон тартибда олди-сотди шартномаси тузилган ва шартноманинг 3.1-бандида, “Харидор” нотурар бино учун закалат тўловини чегирган ҳолда, қолган 5 893 012 260 сўмни мазкур шартнома кучга кирган пайтдан эътиборан 60 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 3.4-бандида, агар “Харидор” томонидан шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда, сотиб олиш тўловларининг камида 35,0 фоизи миқдорида дастлабки тўлов амалга оширилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарори 9-банди тўққизинчи хатбошисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 89-бандига мувофиқ, қолган сотиб олиш тўловлари суммасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади ва сотиб олиш тўловлари фоизли тўлов графигига асосан амалга оширилиши белгиланган. Аммо, жавобгар томонидан шартнома кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда 35,0 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилган. Бироқ, жавобгар олди-сотди шартномасининг 5.3-бандига асосан шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда “Харидор” ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қисматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда “Сотувчи”га пеня тўлаши кўрсатилганлигидан келиб чиқиб, мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни жавобгар томонидан ушбу шартномада кўрсатилган тўловларни амалга ошириш графиги асосида қарздорлигини ўз вақтида тўламаган, 2025 йил 2 октябрь ҳолатига 2 533 684 619 сўм сотиб олишлари тўловлари, 736 036 793 сўм фоиз тўлови ва сотиб олиш тўловлари муддатида тўланмаганлиги натижасида вужудга келган 1 262 913 635 сўм пеня, жами бўлиб 4 532 635 047 сўм миқдорида тўловларни амалга оширмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартноманинг 3-бўлимида назарда тутилган ва тўлов муддати ўтиб кетган исталган оралиқ (ёки охирги) давр тугагандан кейин уч ой давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари, шунингдек пенялар тўланмаса, сотувчи мазкур шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Бундан “Сотувчи” сотиб олиш тўловларининг 15 фоизи миқдорида “Харидор”га нисбатан жарима қўллаши белгиланган. Шундан келиб чиқиб чиқиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида, шартнома “Харидор”нинг айби билан бекор бўлаётганлиги сабабли, “Харидор”га нисбатан 6 066 336 150*15%=909 950 422 сўмни ташкил қилганлигини, “Харидор” томонидан олдиндан тўланган 442 991 220 сўм маблағини чегириб ташлаган ҳолда жами бўлиб 466 959 203 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Даъвогарнинг жавобгар томонидан шартнома бўйича қарздорликларни ўз вақтида тўламаганлиги учун зиддий зарар деб баҳолаган ва шундан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 июлда тузилган 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномани бекор қилишни сўраган. ФКнинг 382-моддасида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бу ҳолат тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандида, шартномани бекор қилиш ёки унга ўзгартириш ва/ёхуд қўшимчалар киритиш тарафларнинг келишувига асосан ёки суд тартибида амалга оширилиши белгиланган. ФКнинг 384-моддасида, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган. Бу ҳолат бўйича даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб қўйиш ҳамда ФКнинг 384-соддаси талаби асосида олдисотди шартномасини бекор қилиш юзасидан 2024 йил 20 декабрда 01/09-3336-сонли ва 2025 йил 23 майда 02/09-5494-сонли талабномалар юборилган. Аммо, жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирган. Юқорида баён этилганлардан кўринадики, жавобгар томонидан шартнома шартлари бўйича 2025 йил 2 октябрь ҳолатига 2 533 684 619 сўм сотиб олиш тўловлари, 736 036 793 сўм фоиз тўлови ва сотиб олиш тўловлари муддатида тўланмаганлиги натижасида вужудга келган 1 262 913 635 сўм пеня, жами бўлиб 4 532 635 047 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги, ўз вақтида тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2024 йил 5 июлда тузилган 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномани бекор қилиш талаби асосли ҳисобланади. Шунга кўра суд, даъвогарнинг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарнинг айби билан шартнома бекор қилинаётганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандига асосан “Харидор”га нисбатан 6 066 336 150*15%=909 950 422 сўмни ташкил қилганлигини, “Харидор” томонидан олдиндан тўланган 442 991 220 сўм маблағини чегириб ташлаган ҳолда жами бўлиб 466 959 203 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 466 959 203 сўм миқдорида жарима ундириш талабини суд асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради деб кўрсатилган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Суд, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар ҳисобидан ундирилиши талаб қилинган 466 959 203 сўм жарима суммасининг 65 374 288,42 сўм қисмини қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 июлда тузилган 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 65 374 288,42 сўм жарима ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 13 459 184,06 сўм давлат божи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 192-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси билан “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 5 июлда тузилган 05/01-981825а-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинсин. “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 65 374 288,42 сўм жарима ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 13 459 184,06 сўм давлат божи ундирилсин. “ODILJON GRO-LIFE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарор қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов