Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10200 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый KOR VTO TEKS
Source ID 1e03b9e9-f361-488f-a95c-cd2c2bd1dfb1 Claim ID PDF Hash 2803fb7213b0e722... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
зР ИПКнинг 201-203-моддаси зР ИПК 201-203 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2501/10200-сонли иқтисодий иш Судья: Б.Давлатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар вакили адвокат А.Маткаримов (2025 йил 2 апрелдаги 6-сонли ордер ва 2025 йил 28 апрелдаги 15-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «O’Z LEK» масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан 27.450.000 сўм асосий қарз ва 13.725.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) «O’Z LEK» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 27.450.000 сўм асосий қарз ва 13.725.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 128, 129, 170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганидан сўнг, жавобгар томонидан қисман қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, суддан даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 20 январда nd/V-94-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 25 апрелдаги 1770-сонли ҳисобварақ-фактура билан 38.850.000 сўмлик дори воситалари етказиб берилган. Шартноманинг 4.2-бандида, етказиб бериладиган маҳсулотлар учун олдиндан 100 фоиз тўловлар амалга оширилиши тартиби белгиланган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида 2025 йил 13 сентябрь ҳолатига 27.450.000 сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган 2025 йил 12 августдаги 14Б-сонли огоҳлантириш хати ва 2025 йил 22 августдаги Анд-14б-сонли талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлиги ҳолати тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 700.000 сўм тўлов амалга оширилганлиги боис, бугунги кун ҳолатига 26.750.000 сўм қарздорлик қолган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 6.2-бандига асосан 13.725.000 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 6.2-бандида, сотиб олувчи олинган маҳсулот учун ўз вақтида тўлов амалга оширмаса етказиб берувчига тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди, аммо даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан 2.745.000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 26.750.000 сўм асосий қарз, 2.745.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни, судга даъво аризаси берилганда даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ва жавобгардан республика бюджетига 823.500 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «O’Z LEK» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 26.750.000 сўм асосий қарз, 2.745.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 823.500 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Давлатов Урганч шаҳри Суд мажлиси баённомаси 2025 йил 28 октябрь 4-2201-2501/10200-сонли иш Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар вакили адвокат А.Маткаримов (2025 йил 2 апрелдаги 6-сонли ордер ва 2025 йил 28 апрелдаги 15-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «O’Z LEK» масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан 27.450.000 сўм асосий қарз ва 13.725.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини, уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд мажлисида палата ва жавобгар вакиллари иштирок этмадилар. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига раддиялар билдирилмади. Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганидан сўнг, жавобгар томонидан қисман қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, суддан даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили суддан даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб кетди. Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи Б.Давлатов Суд мажлиси котиби Н.Матякубова 4-2201-2501/10200-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳри Судья: Б.Давлатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 28 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар вакили адвокат А.Маткаримов (2025 йил 2 апрелдаги 6-сонли ордер ва 2025 йил 28 апрелдаги 15-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «O’Z LEK» масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан 27.450.000 сўм асосий қарз ва 13.725.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «O’Z LEK» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 26.750.000 сўм асосий қарз, 2.745.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар « KOR VTO TEKS» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 823.500 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Давлатов