Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13428 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fee2d330-fb0f-4c34-9e19-f8ba4ad7d62d Claim ID PDF Hash bef1a99fe9f8d06a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
«б» банди ва 14-моддаси «б» банди ва 14 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
«б» банди ва 14-моддаси «б» банди ва 14 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13428-сонли иш судья О.С.Асатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 28 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг жавобгар Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳисобидан 9 671 252 сўм асосий қарзни ва 236 416 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни видеоконференцалоқа режимида, даъвогарнинг вакили Х.Юлдашеванинг (ишончномага асосан) иштирокида, Жиззха туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 671 252 сўм асосий қарз ва 236 416 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасида баён этилган ҳолатларни таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 66-моддасида нафақалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан тартибга солинади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан юқоридаги Низом талаблари бузилган, яъни фуқаро Абдусатторова Замира жавобгар ташкилотда ишлаётган вақтда меҳнат фаолияти давомида касб касаллиги орттириб, ТМЭК хулосасига асосан 2-гуруҳ ногирони деб топилган ва имтиёзли пенсияга чиққан шахсларга тўланган пенсия харажатларини қоплаш назарда тутилган. Маълумотномага асосан мазкур фуқарога имтиёзли пенсия ажратиш кўрсатилган. Юқоридаги Низомнинг 4-боби 18-бандига асосан пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади. Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар ҳисобини юритади. Низомнинг 19-бандига кўра юридик шахслар ҳар йили 1 февралга қадар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни олдинги йил учун тўлашга сарфланган Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплайди. Кўрсатиб ўтилган харажатларни юридик шахс ўзи солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромадлар транзит ҳисобрақамларига ўтказади. Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари аниқланадиган қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади. Юридик шахслар ҳисобот йилининг 1 февралидан кечикмаган ҳолда, ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларига ушбу Низомга 1иловага мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни тақдим этади. Бироқ, жавобгар мазкур Низомнинг 19-бандига амал қилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 9 671 252 сўм пенсия қарздорилиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни қоплаш тўғрисида талабнома юборган. Мазкур талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 9 671 252 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Низомнинг 22-бандига асосан пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган жойдаги ҳудудий бошқармалари қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 9 671 252 сўм миқдоридаги пенсия пулини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар судга мурожаат қилиб имтиёзли пенсия маблағлари жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги туфайли судга мурожаат қилиб, жавобгардан 236 416 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 42-бандига кўра, ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк хисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа молмулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин. Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 236 416 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси фойдасига 9 671 252 сўм қарздорлик, 236 416 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов