Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2402/10771 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 74f52298-83f0-45c5-8261-eef2c10bc769 Claim ID PDF Hash 1f44b827ce1068fe... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 3247 -моддаси ИПК 3247 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2402/10771-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Қазақов Апелляция инстанциясида маърузачи судья –В.Қазақов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Т.Қаҳҳоров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2025 йил 28 октябрь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаҳҳоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Жакеев ва Н.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари *** (корхона раҳбари) *** (19.02.2024 йилдаги 2-сонли ишончнома ва 13.03.2024 йилдаги 14-сонли адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ” ишлаб чиқариш кооперативи манфаатини кўзлаб, жавобгар “ ” фермер хўжалигидан 579.788.134 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 4-22012402/10771-сонли иқтисодий иш юзасидан Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 26 февралдаги қарори устидан даъвогар “ ” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан киритилган тафтиш шикояти юзасидан иқтисодий иш ҳужжатларини Навоий вилоят суди биносида ведиоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси “ ” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ” фермер хўжалиги (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади)дан 579.788.134 сўм ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 92.357.794 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажати ундирилган. Шундан сўнг, жавобгар судга Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 26 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов 2 ҳайъатининг апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 26 февралдаги қароридан норози бўлиб тафтиш инстанциясига тафтиш шикояти билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёларини қуритиш, тозалаш, қайта ишлаш, ташиш бўйича қилинган харажатларини исботловчи ҳужжатлар бўлсада, яъни мазкур харажатлар учун даъвогар томонидан Т АЖ га 40.455.148 сўм, Х МЧЖ га 32.204.417,3 сўм, А МЧЖ га 258.749.353 сўм тўлаб берганлиги, мазкур харажатларни ундириш учун жавобгарга 05.09.2022 йилдаги 4-сонли шартномага асосан 01.04.2025 йилда 386.991.803 сўм га 1-сонли ҳисоб-фактура юборганлиги, жавобгар томонидан мазкур фактурага ўз муносабатини билдирмаганлиги, суд томонидан даъво талабида сўралган 92.357.794 сўмлик чигит пулларини ундириб берилиб, қолган 487.430.340 сўм қарздорликни асоссиз равишда рад этганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари тафтиш шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор этилган жавобгар ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасига қатнашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боисдан судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш бўйича даъвогар вакиларининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб қўйидаги асосларга кўра Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъат апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 февралдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборишни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Устави Хонқа туман давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 26 январда 1089195-сонли тартиб рақам билан рўйхатдан ўтказилган даъвогар кооператив аъзоларининг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятининг турли соҳаларда умумий мақсадларга эришиш, пахтағалла етиштириш ва уни қайта ишлаш, аралаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиш учун ташкил этилган бўлиб, жавобгар ҳам унинг аъзоси ҳисобланган. 3 Шу сабабдан тарафлар ўртасида 2022 йил 1 февралда пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар 2022 йил ҳосили учун даъвогарга 264 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, даъвогар эса мазкур маҳсулотни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ўзининг даъво талабида мазкур шартномада келиб чиқиб, жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашда “ ” масъулияти чекланган жамиятига тегирмон хизмати учун 258.642.206 сўм, пахта хом-ашёсини ташиш учун 116.977.797 сўм, иш ҳақлари учун 530.218.400 сўм, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун 16.981.000 сўм тўлаб, жами 922.819.403 сўм харажат қилганлигини, жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёси қиймати чегириб ташланганда, харажатларнинг жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган сўммаси 487.430.340 сўмни ташкил этишини кўрсатиб, жавобгардан қилинган харажатлар учун 487.430.340 сўм, 2023 йил 1 июлдаги 9-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгарга етказиб берилган маҳсулот ҳақи учун 92.357.794 сўм, жами 579.788.134 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди, даъво талабининг сарфланган харажатлар учун 487.430.340 сўм ундириш қисми исботланмаганлиги сабабли рад этиш, даъвогар томонидан жавобгарга 92.357.794 сўмлик уруғлик чигит маҳсулотини ҳақини ундириш қисми бўйича тарафлар томонидан тасдиқланган 2023 йил 1 июлдаги 9-сонли ҳисобварақ-фактура мавжудлиги сабабли даъво талабининг мазкур қисмини қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган. Бироқ, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан топширилган маҳсулотни қайта ишлаш учун “ ” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 25.11.2022 йилдаги 176Д-002 сонли шартномага кўра тегирмон хизмати учун 258.642.206 сўм, пахта хом-ашёсини ташиш учун 116.977.797 сўм, иш ҳақлари учун 530.218.400 сўм, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун 16.981.000 сўм харажат қилганлиги ва жавобгарга уруғлик чигит учун 92.357.794 сўмлик маҳсулот олиб берганлигини ва уларни асословчи ҳужжат сифатида ҳисобварақ-фактураларни кўрсатган бўлсада, биринчи инстанция суди ишга алоқадор шахсларни ишга жалб этиб, ҳисобварақ-фактураларни тузилиши ва тасдиқланишига асос бўлувчи бошланғич бухгалтерия ҳужжатларни (ишончнома, транспорт юк хатлари ва ҳ.к) ишда иштирок этган шахсладан талаб қилиб олган ҳолда, тарафлар ўртасида молиявий операциялар ҳақиқатда амалга оширилганлиги ҳолатларини ўрганмаган. Ваҳоланки, ишдаги мавжуд уруғлик чигитни топширилганлиги ҳақидаги 27.03.2023 йилда тузилган 12,13,14,15-сонли транспорт юк хатларида уруғлик чигит жавобгарга даъвогар томонидан эмас балки, “ ” масъулияти чекланган жамияти томонидан топширилганлиги кўринади. Жавобгар томонидан киритилган апелляция шикояти юзасидан тақдим этилган ёзма фикрда ҳам томонлар ўртасида 01.02.2022 йилда тузилган 2-сонли фьючерс шартномаси шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 92.357.794 сўм уруғлик чигит пулини ундириб бериш асоссиз эканлиги важини келтирган бўлсада, апелляция судлов ҳайъати ҳам жавобгарнинг шикояти ва 4 ёзма фикрида келтирилган важларга етарлича баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ текширмасдан, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўган хатоликларни бартараф этмаган. Шунингдек, судлов ҳайъати ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиб, иш бўйича қабул қилинадиган суд ҳужжати “ ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилиши мумкин бўлсада, ишга жамиятни жалб этмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, ишдаги мавжуд далилларга етарлича баҳо бермасдан барвақт хулосага келган. ИПК 3248-моддасига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 21-сонли қарори 23-банди учинчи хатбошисида, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу ишнинг нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлса, шунингдек, ИПК 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлишлиги белгиланган. ИПК 302- моддаси бешинчи қисмининг 3 бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилишнинг асосларидан бири сифатида белгиланган. ИПК 3247 -моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга ҳақлиги эканлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш тўғрисида тўхтамга келди. Апелляция инстанцияси суди ИПК да назарда тутилган тартибда ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриши, ишни кўришда ишга дахлдор бўлган ишда иштирок этувчи шасхларни жалб этган ҳолда низони тўғри ҳал этиш билан боғлиқ далилларни тўплаб, низога нисбатан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ҳужжатини қабул қилиши, ишни тегишли инстанцияларда кўриш билан боғлиқ ҳолдаги суд харажатларини ишни кўриш натижаларига кўра тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК нинг 3247-3249 моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати 5 қ а р о р қ и л а д и: Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 26 февралдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Даъвогар “ ” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан келтирилган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Қаҳҳоров ҳайъат аъзолари С.Жакеев Н.Умаров