← Назад
Решение #2860863 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8911-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўмаклашаётган суд ходими ***нинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ
манфаатида жавобгарлар “***” акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта
компаниясидан уғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни, даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар вакили
*** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “***” акциядорлик жамияти
шаклидаги суғурта компаниясидан 34.800.000 сўм суғурта товонини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда
келтирилган асослар ҳамда важларни такрорлаб, банк томонидан мониторинг
олиб борилганлиги ва кредит мақсадли ишлатилганлигини, бироқ қарздор
мажбуриятлари бажармаганлигини, шу сабабли судга муддати ўтган кредит
қарздорлигини ундиришни сўраб мурожаат қилганлиги, қарздорнинг мол-мулки
йўқлиги сабабли ижро иши тамомланганлиги натижасида суғурта ҳодисаси
содир бўлганлиги, жавобгар томонидан даъвогарнинг мурожаатига кўра суғурта
товони тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб, даъвогар
суғурта шартномаси шартларига кўра кутиш даври ўтмасдан ва кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинмасдан судга мурожаат қилганлиги
ва суғурта ҳодисаси содир бўлмаганлиги сабабли даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
палата вакил иштирокини таъминлашмади. Палата даъво аризасида ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
2
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан фуқаро Мардонов
Шамшод Фазлиддин ўғли (матнда қарз олувчи деб юритилади) билан тузилган
2023 йил 21 июлда тузилган 994388-сонли кредит шартномасига асосан “Ҳар бир
оила тадбиркор” дастурига асосан косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш
бошқа хизматлар учун 36 ой муддатга – 20.07.2026 йилга қадар, йиллик 14 фоиз
устама тўлаш шарти билан 29.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит қайтмаслиги хатаридан (тадбиркорлик хавфини) суғурталаш
юзасидан тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 1 мартдаги 01/83/1/001-сонли
бош шартнома асосида 2023 йил 24 июль куни EKU 0273274-сонли суғурта
полиси тақдим этилган. Суғурта полисига асосан суғурта пули 34.800.000 сўм,
суғурта мукофоти 522.000 сўм, суғурта полиси амал қилиш муддати 24.07.2023
йилдан 20.07.2026 йилга қадар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома
қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган
сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини
олади.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
34-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурталовчи суғурта шартномасида
кўрсатилган шахсга фақат суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурта
товонини (суғурта тўловини) тўлаши шарт.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, “қарз олувчи” (кредит олувчи)
томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати
(охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш
белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги,
яъни кредит шартномаси бўйича кредит аосий қарзи ва/ёки унга ҳисобланган
фоизларни (кредит қарздорлигини) қарз олувчининг тўловга қобилиятсизлиги
сабабли қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши
суғурта ҳодисаси ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 9.1.1-бандига кўра, суғурталовчига талаб
билдирилгунига қадар суғурта қилдирувчи қарздордан қарзни ундиришнинг
барча чораларини кўриши зарур.
Қарздор фуқаро Ш.Мардонов кредит шартномаси мажбуриятларини
бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзини ўз вақтида
тўламаганлиги учун даъвогар фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза билан
мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг
2024 йил 06 декабдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан даъвогар фойдасига
жами 8.939.669 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланган
3
ва берилган ижро варақаси асосида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлими давлат ижрочисининг
2024 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида
қарздорнинг пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро иши
юритиш тамомланиб, ижро варақаси даъвогарга ижросиз қайтарилган.
ФК 7461 –моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини
муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга
ҳақли.
Мазкур ҳолатда қарздордан кредит қарзини муддатидан олдин ундириш
ҳақидаги эмас, балки муддати ўтган кредит қарзни ундириш ҳақида суднинг ҳал
қилув қарори қабул қилинган.
Бундай холда, суғурта шартномасида келишилган суғурта ҳодисаси содир
бўлмаган, шу боис даъвогар жавобгардан суғурта товонини тўлашни талаб
қилиш ҳуқуқи вужудга келмаган ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан 34.800.000 сўм суғурта
товонини ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш
юзасидан 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олиб,
даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига
696.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 110, 118, 169, 170, 176179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
4
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат банкидан
республика бюджетига 696.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат банкидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
***