← Назад
Решение #2860925 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 260 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди
биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****
(ишончномага асосан) ва жавобгар вакили ***** (2025 йил *****-сонли
ишончномага асосан)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А н и қ л а д и:
«*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ва *****сўм
пеня, жами *****сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида палата
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни палата тараф
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришини
бериб, судга дастлаб даъво ариза киритилган пайтда жавобгар қарзини тўлиқ
бартараф этилганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
даъво ариза судга тақдим этилган пайтда қарздорлик мавжуд бўлмаганлигини,
бироқ бирламчи ҳужжатлар жавобгарда қолиб кетганлигини, буни суд
мажлисида тақдим қилиш имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, даъво
талабини рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг вакилларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи
одатларига ва одатда қуйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ, лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2024 йил сонли шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ даъвогар
томонидан жавобгарга 2024 йил *****сўм пул маблағи ўтказиб берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.-бандига кўра жавобгар 20 банк иш
кунида маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлган.
Бу эса ишдаги тўлов топиширқномалар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ жавобгар маҳсулотни етказиб бермаган.
Натижада тарафлар ўртасида *****сўмлик қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил *****-сонли талабнома
юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 386-моддасига асосан
олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, даъвогар судга даъво тақдим қилган пайтда қарздорлик мавжуд
бўлмаган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг *****сўм асосий қарз ундириш талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни ва ушбу талаб
бўйича давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан *****сўм пеня ундиришни
талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 260-моддасига мувофиқ Қонунчилик
ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул
суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган
зарарни исботлашга мажбур эмас.
Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб
қилишга ҳақли эмас.
Бироқ асосий қарз мажуд бўлмаганлиги баробарида суд даъвогарнинг
жавобгардан пеня ундириш талабини ҳам рад қилишни ва ушбу қисм бўйича
давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, Ушбу кодекснинг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад қилишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига *****
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****