Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5362 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b2856f3-1203-4cbf-8058-7bb7f1e0accf Claim ID PDF Hash 11790904734fe390... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5362-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 28 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида даъвогар – Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармасининг жавобгар – “Sayxunobodpaxtatozalash” акциядорлик жамиятига нисбатан берилган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили – А.Хайитов (2025 йил 23 октябрдаги 01/67/06-05-35/2080-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимидаочиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар – Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Sayxunobodpaxtatozalash” акциядорлик жамиятидан 1 193 400 сўм асосий қарздорлиги ва 16 171 901,70 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида жавобгар, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакил иштирокини таъминланмади. Бироқ, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси судга талаб қилинган маълумотларни тақдим этган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни палата ҳамда жавобгар, учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар корхонада ишлаган фуқаро Б.Рустамов иш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса сабабли 1988 йил 13 октябрда иш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса сабабли меҳнатда майибланган ва нафақа тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан имтиёзли пенсия тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддасига асосан фуқаро Б.Рустамовларга (пенсия) нафақа тўлаб берилган. Мазкур пенсия пули жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, қайд қилинган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга ушбу тўловни ўтказиб бериш ҳақида талабномалари, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асослидир. Чунки, даъвогар фуқаро фуқаро Б.Рустамовларга 1 193 400 сўм пенсия тўлаб берилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомнинг 13-бандига кўра, пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундиришлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, шунингдек дафн этиш нафақасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12моддасининг "б"-"ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Низомнинг 20-бандига асосан, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 мартдаги 4-1202-2501/1194-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 26 443 315 сўм асосий қарзи, 13 332 657 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 суд почта харажатлари ундирилган. Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг маълумотномасида 2025 йил 03 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг пенядан қарздорлиги 16 171 901 сўмни ташкил этади. Иш ҳужжатлари ва солиқ бошқармаси берган маълумотлардан аниқланиши-ча, 16 171 901 сўм пеня ундириш даъво талабининг 13 332 657 сўм қисми суд қарори асосида ундирилган. ИПКнинг 73-моддасига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тушатиши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, пеня ундириш талабининг 13 332 657 сўм қисми бўйича иш юритишни тугатиши лозим. Суд, даъвогарнинг қарздорликка нисбатан пеня ундириш қисман талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабининг 2 839 244,70 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 193 400 сўм асосий қарзи, 2 839 244,70сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатишини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 95 666 сўм давлат божи ундиришни, қолган 306 004 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклаб, даъвогар давлат божидан озод қилинганлиги учун ундирувсиз қолдиришни, 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топади.лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 112, 116, 118, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Sayxunobodpaxtatozalash” акциялорлик жамиятидан даъвогар - Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси ҳисобига 1 193 400 сўм асосий қарзи, 2 839 244,70 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 суд почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар - “Sayxunobodpaxtatozalash” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 95 666 сўм давлат божи ундирилсин. Давлат божининг қолган қисми ундирувсиз қолдирилсин. “Sayxunobodpaxtatozalash” акциядорлик жамиятидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов