← Назад
Решение #2860942 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| зР ИПК | 201-203 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2501/9475-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
Ф.Ниязов (2025 йил 27 майдаги 2458/13-01-1021-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, ЧЭКИ «Ҳамкорбанк» АТБ жавобгар «Yusuf X ji
Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамиятидан 6.689.482 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарз, 5.746.572 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
1.268.766 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ЧЭКИ «Ҳамкорбанк» АТБ (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «Yusuf X ji Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 6.689.482 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарз, 5.746.572 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
1.268.766 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим қилиб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганидан сўнг,
жавобгар томонидан муддати ўтган асосий кредит қарз, муддати ўтган
кредит фоизи ва пеня тўлиқ тўланганлигини билдириб, даъвони рад этишни
ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ЧЭКИ «Ҳамкорбанк» АТБ
ва «Yusuf X ji Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2024 йил 28 ноябрда 1455-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасига асосан жавобгарга Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига зид бўлмаган исталган мақсадларда фойдаланиш учун
2027 йил 28 ноябргача бўлган муддатга, йиллик устамаси 26 фоиз бўлган
100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан шартнома шартларига мувофиқ қарз
олувчи томонидан олинган кредит у томонидан шартномага илова
тариқасида белгиланган тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим.
Кредитни тўлаш ва фоизларни тўлаш жадвали шартноманинг ажралмас
қисми бўлиб ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган
асосий кредит қарзи, кредит фоизи қайтарилмаган ва натижада жавобгарнинг
банк олдида муддати ўтган асосий кредит қарзидан 6.689.482 сўм, муддати
ўтган кредит фоизидан 5.746.572 сўм ва 1.268.766 сўм пеня қарздорлиги
вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
2025 йил 28 августда юборган 3810/13-03-1020-сонли талабномаси жавобгар
томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан кейин, палата даъвогар манфаатида судга юқоридаги даъво
талаблари билан мурожаат қилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддаси тўртинчи қисмига асосан, агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади.
ФК 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартноманинг 12.4-банди, и-кичик бандига кўра, кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни шартнома ва қўшимча шартномада белгиланган
муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилиши қарз олувчи
томонидан шартномани жиддий бузиш ҳисобланади ва бунда кредитор
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши
мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар белгиланган муддатда асосий кредит қарзи ва кредитга
ҳисобланган фоизларни тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган
ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага
кўра, жавобгар томонидан муддати ўтган асосий кредит қарз, кредит фоизи
ва пеня тўлиқ тўланганлиги маълум бўлди.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни ва жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати ва жавобгардан республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Yusuf X ji Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар ЧЭКИ «Ҳамкорбанк» АТБ фойдасига 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Yusuf X ji Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Давлатов
Суд мажлиси баённомаси
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
4-2201-2501/9475-сонли иш
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
Ф.Ниязов (2025 йил 27 майдаги 2458/13-01-1021-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, ЧЭКИ «Ҳамкорбанк» АТБ жавобгар «Yusuf X ji
Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамиятидан 6.689.482 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарз, 5.746.572 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
1.268.766 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини
эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини,
уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд
мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини
Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига
раддиялар билдирилмади.
Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш
бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим қилиб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганидан сўнг,
жавобгар томонидан муддати ўтган асосий кредит қарз, муддати ўтган
кредит фоизи ва пеня тўлиқ тўланганлигини билдириб, даъвони рад этишни
ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тараф вакилидан иш
бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш
учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб
кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш
тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан
эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги
маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар
бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари
асосида тузилди.
Раислик қилувчи
Б.Давлатов
Суд мажлиси котиби
Н.Матякубова
4-2201-2501/9475-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
Ф.Ниязов (2025 йил 27 майдаги 2458/13-01-1021-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, ЧЭКИ «Ҳамкорбанк» АТБ жавобгар «Yusuf X ji
Y xshi Ni t» масъулияти чекланган жамиятидан 6.689.482 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарз, 5.746.572 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
1.268.766 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд