Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/8888 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0b15eea1-de09-4511-a083-031a87886292 Claim ID PDF Hash f4daf0bfebc220e7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуни 34-моддаси онуни 34 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8888-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 28 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими ***нинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан 34.900.000 сўм уғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 34.900.000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси шартларига кўра суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини, банк томонидан мониторинг олиб борилганлиги ва кредит мақсадли ишлатилганлигини, қарздор кредит мажбуриятларини бажармаганлигини, шу сабабли кредит қарзини муддатидан олдин ундиришни сўраб судга мурожаат қилинганлиги, қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли ижро иши тамомланганлиги, суғурта товонини тўлаш ҳақида жавобгарга хат билан мурожаат қилинганлигини, бироқ суғурта товони жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлигини тушунтириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, даъвогар шартномада белгиланган кутиш даврига риоя қилмаганлигини, кредитни қайтариш муддати тугамаганлиги ёки суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинмаганлигини учун даъво талаби асоссиз эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата вакили иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан фуқаро * (матнда қарздор деб юритилади) билан тузилган 2023 йил 02 мартда тузилган кредит шартномасига асосан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича қўй сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 33.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш юзасидан тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 02 мартдаги 1-сонли суғурта шартномаси асосида суғурта мукофоти тўлангач 2023 йил 23 март куни EKU 0143643-сонли суғурта полиси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Суғурта полисига асосан суғурта суммаси 39.600.000 сўм, суғурта мукофоти 594.000 сўм, суғурта амал қилиш муддати 23.03.2023 йилдан 15.03.2026 йилга қадар белгиланган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, “қарздор” (кредит олувчи) томонидан кредит шартномаси сўндириш жадвалида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддатида ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги молиявий мажбуриятни бажармаслиги, яъни кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва/ёки унга ҳисобланган фоизларни (кредит қарздорлигини) тўламаслиги (қайтара олмаслиги) натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта шартномасининг 9.1.1-бандига кўра, суғурталовчига талаб билдирилгунига қадар суғурта қилдирувчи қарздордан қарзни ундиришнинг барча чораларини кўриши зарур. Қарздор фуқаро * кредит шартномаси мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзини ўз вақтида тўламаганлиги учун даъвогар фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 2024 йил 08 январдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан даъвогар фойдасига жами 33.931.617 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланган ва берилган ижро варақаси асосида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлими давлат ижрочисининг 2025 йил 2 16 августдаги қарорига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро иши юритиш тамомланиб, ижро варақаси даъвогарга ижросиз қайтарилган. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан суғурта шартномаси шартларига кўра кредит қарзини ундириш чоралари кўрилган, бироқ ушбу қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги натижасида кредитни қайтмаслиги хатари вужудга келган. Суғурта шартномаси шартларига кўра кредитдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва суғурта товонини тўлашни рад этиш учун асос бўладиган бошқа ҳолатларини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Зеро, иш ҳужжатларида ажратилган кредит таъминотчи корхонага тегишли қўй сотиб олиш учун кўчириб берилганлиги ва кредит олувчи томонидан кредит эвазига мазкур қўй сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек даъвогар томонидан кредит мақсадли ишлатилганлиги бўйича тузилган мониторинг далолатномалари ва фотосурат мавжуд. Даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномага асосан қарздорнинг даъво тақдим этилган ва иш судда кўрилган пайтда кредит асосий қарзи ва фоиз қарзи жами 33.931.617 сўмни ташкил қилади ва мазкур кредит қарздорлиги суғурта шартномаси шартларига кўра суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги ва суғурта пулидан ошмаганлиги сабабли суғурта товони сифатида тўланиши лозим бўлган. Даъвогарнинг суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги сабабли ушбу суғурта товонини тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган 2025 йил 2 сентядаги 07/385сонли талабнома хати оқибатсиз қолдирилиб, шартнома мажбурияти асоссиз бажарилмаган. Зеро, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурталовчи суғурта шартномасида кўрсатилган шахсга фақат суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаши шарт. Бироқ, суд даъвони қолган 968.383 сўм кредит фоиз қарзи бўйича суғурта товони ундириш қисмини асосиз деб ҳисоблайди. Чунки, ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб вужудга келган муносабатларда кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши белгиланган. Ваҳоланки, кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ҳақида 2024 йил 08 январдаги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса-да, мазкур қонун нормасига зид равишда ушбу санадан кредит асосий қарздорлигига асосиз фоизлар ҳисобланган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 33.931.617 сўм суғурта товонини ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. 3 Суд жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган важи билан қўшилмади. Чунки, мазкур важлар суғурта товонини тўлашни рад этишга асос бўла олмайди. Ваҳоланки, даъвогар низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилган ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33.931.617 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, даъво талабини қисман қаноатлантирилганлиги сабабли иш юзасидан суд харажатларини тарафлардан мутаносиб равишда ундиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 678.632,34 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъвогардан республика бюджетига 19.367,66 сўм давлат божи лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 169-170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат банки фойдасига 33.931.617 сўм суғурта товони ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 678.632,34 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат банкидан республика бюджетига 19.367,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 4