Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2038 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BUSTAN TURIZM Ответчик / Подсудимый
Source ID 6ba37f27-0c7b-4f6c-9784-2ca3a85f9147 Claim ID PDF Hash 33f16728db6fccba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
аролик процессуал кодекси 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2038-сонли иқтисодий иш Б.С.Убайдуллаев судья АЖРИМ (иш материалларини фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида) Беруний тумани 2025 йил 28 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Юсупова (2025 йил 1 май кунги 4-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “BUSTAN TURIZM” фермер хўжалигининг жавобгарлар “BUSTAN ULGIRJI SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, АТ “Халқ банк” ва Элликқалъа тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Елмуратовга нисбатан 2021 йил 31 май кунги гаров (ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “BUSTAN TURIZM” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “BUSTAN ULGIRJI SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, АТ “Халқ банк” ва Элликқалъа тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Елмуратовга нисбатан 2021 йил 31 май кунги гаров (ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан “ LLIKQAL'A ATK-20” масъулияти чекланган жамияти ва фуқаро И.Калмуратов (кейинги ўринларда учинчи шахс деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили Беруний тумани давлат хизматлари марказини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиш ва 2021 йил 31 май кунги гаров (ипотека) шартномасидаги Азатов Сардар Рашидовичнинг имзосини аниқлаш учун суд-хатшунослик экспертизасини тайёрлашни сўради. Суд мажлисига жавобгарлар вакиллари иштирок қилмадилар. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари иштирок этмади. Суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар вакилининг илтимосномаларини қаноатлантиришни рад қилишни, иқтисодий иш 2 материалларини фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказишни ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, “Халқ банк” Элликқалъа тумани филиали, даъвогар ҳамда “BUSTAN ULGIRJI SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, “ LLIKQAL'A ATK-20” масъулияти чекланган жамияти ва фуқаро И.Калмуратов ўртасида 2021 йил 31 май куни гаров (ипотека) шартномаси тузилган. Мазкур ипотека шартномага асосан “BUSTAN ULGIRJI SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 1 980 000 000 сўм кредит қарзининг таъимноти учун даъвогарнинг хизмат кўрсатиш биноси, ошхона, ҳаммом, ҳожатхона бинолари ерга эгалик қилиш ҳуқуқлари билан, шунингдек, “ LLIKQAL'A ATK-20” масъулияти чекланган жамиятининг давлат рақами 95 172 NAA бўлган MAN LA 18/280 4х2 BBS русумли юк автомашинаси ва фуқаро Калмуратов Исламбай Калбаевичга тегишли Элликқалъа тумани, Шарқ Юлдузи ОФЙда жойлашган кемпинг биноси ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Мазкур ҳолатда низо фуқаро И.Калмуратовнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига алоқадар. ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар, иқтисодий судга тааллуқли. ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 26-моддасининг 1-бандига асосан фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли ҳисобланади. Шу сабабли, суд ишни мазмунан кўриш учун иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига ўтказишни ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топади. Даъвогар вакилининг Беруний тумани давлат хизматлари марказини ишга учинчи шахс деб топиш ва 2021 йил 31 май кунги гаров (ипотека) 3 шартномасидаги Азатов Сардар Рашидовичнинг имзосини аниқлаш учун суд-хатшунослик экспертизасини тайёрлаш ҳақидаги илтимосномалари асоссиз бўлиб, уларни қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Чунки, низо Беруний тумани давлат хизматлари марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига алоқадар эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 80-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин. Даъво аризада асос сифатида С.Азатовнинг имзоси қалбакилаштирилганлиги эмас, балки унинг ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги асос сифатида келтирилган. Шу сабабли шартномадаги Азатов Сардар Рашидовичнинг имзосини аниқлаш учун суд-хатшунослик экспертизасини тайёрлашга асослар мавжуд эмас. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 311 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар вакилининг Беруний тумани давлат хизматлари марказини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиш ва 2021 йил 31 май кунги гаров (ипотека) шартномасидаги Азатов Сардар Рашидовичнинг имзосини аниқлаш учун суд-хатшунослик экспертизасини тайёрлаш тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “BUSTAN TURIZM” фермер хўжалигининг жавобгарлар “BUSTAN ULGIRJI SAVDO” масъулияти чекланган жамияти, АТ “Халқ банк” ва Элликқалъа тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Елмуратовга нисбатан 2021 йил 31 май кунги гаров (ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-2302-2502/2038-сонли иқтисодий иш материаллари фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига кўриб чиқиш учун ўтказилсин. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2502/2038-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Мазкур ажримдан устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев