Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4436 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Mikrokreditbank Ответчик / Подсудимый SHOVVOSSOY PARRANDA
Source ID 41dea9dd-56d8-4b77-839b-c14aee7f8909 Claim ID PDF Hash 4ff272efeda6708e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ИПКнинг 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 386-моддаси зР ФК 386 law
зР ФК 419-моддаси зР ФК 419 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4436-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 28 октябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Mikrokreditbank» АТБ манфаатида жавобгар «SHOVVOSSOY PARRANDA» МЧЖ ҳисобидан 439 914 426 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Б.Ибрагимова (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) «Mikrokreditbank» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «SHOVVOSSOY PARRANDA» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 439 914 426 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризасига аниқлик киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида қайд этилган 439 914 426 сўм қарздорлик қайси вақт ҳолатига вужудга келганлиги кўрсатилмаганлигини, аслида ушбу қарздорлик 2025 йил 15 июль ҳолатига юзага келганлиги маълум қилиб, ушбу аризани иш юритишга қабул қилишни, шунингдек даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ЎзР ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди шартномасидан келиб чиқган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 28 июнда 1-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган бўлиб, шартноманинг шартига кўра, сотувчи (даъвогар) шартномада кўрсатилган “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич ускунаси” (бундан буён матнда мулк деб юритилади)ни сотиб олувчи (жавобгар)га 60 ой муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш ва мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи (жавобгар) эса мазкур шартнома шартлари асосида ушбу мулкни қабул қилиб олиб, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, сотиб олувчи томонидан “шартнома объектлари”ни сотиб олиш учун сотувчига тўлаб бериладиган жами сотиш баҳосининг суммаси қўшимча қиймат солиғи билан 983 250 000 сўмни ташкил этиши, 2.2-бандига мувофиқ эса, “шартнома объекти”ни сотиб олиш учун 983 250 000 сўмни фоизсиз шартноманинг 2-иловасида келтирилган тўлов жадвалига мувофиқ белгиланганган тартибда тўлаб борилиши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ, мулк даъвогар томонидан тарафлар ўртасида 28.06.2022 йилда имзоланган “сотилган мол-мулкни олувчига топшириш қабул қилиш тўғрисида”ги далолатномага асосан жавобгарга топширилган, бироқ шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятлар жавобгар томонидан қисман бажарилиб, яъни 166 423 073 сўм пул маблағлари даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган, натижада 15.07.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 439 914 426 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Шунингдек, даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шартноманинг 3.1-бандида сотувчи сотиб олувчи томонидан шартноманинг 2.2-бандида назарда тутилган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, шунингдек шартноманинг 3.4.1-банди шартлари ижроси таъминланмаган ҳолларда, шартномани бир томонлама бекор қилиш ва сотиб олувчи томонидан амалга ошириладиган тўловларни қайтармаган ҳолда, сотиб олувчига топширилган “шартнома объекти”ни қайтариб олиш ёки сотувчининг ихтиёрига кўра, қолган барча қарздорликни сотиб олувчидан ундириб олиш ҳуқуқи белгиланган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 439 914 426 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ЎзР ФК 419-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 60 ой муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич ускунаси”ни сотган ҳамда ушбу мулкни тарафлар ўртасида 28.06.2022 йилда имзоланган “сотилган мол-мулкни олувчига топшириш қабул қилиш тўғрисида”ги далолатномага асосан топширган. Бироқ, жавобгар томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ҳам далолатномага асосан қабул қилиб олинган мулк бўйича тўловлар шартноманинг иловасида белгиланган график асосида ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 15.07.2025 йил ҳолатида асосий қарздан 439 914 426 сўм қарздорлик вужудга келган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг даъвогар олдида 439 914 426 сўм асосий қарздорлигининг мавжудлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, маълумотнома ҳамда даъвогар вакилининг суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 439 914 426 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 386, 419-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 127, 128, 170, 176-180, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризасига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «SHOVVOSSOY PARRANDA» МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар «Mikrokreditbank» АТБ фойдасига 439 914 426 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 8 798 289 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров