← Назад
Решение #2861054 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| йича ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6733-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – З.Раджабов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Исаков
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Матмуратов ва
Б.Исаковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг
котиблигида, жавобгар вакили Ў.Нурматов (2025 йил 18 октябрдаги 15-сонли
ишончнома асосида), даъвогар вакили О.Турдиев (2025 йил 3 январдаги
11-06/09-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон туман фермерлар
кенгашининг “Y ngi x tlik
xt k r” фермер хўжалиги манфаатида
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июнда қабул
қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикоятини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, видеоконференцоалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) “ `z gr lizing”
акциядорлик жамияти (Сирдарё вилоят филиали) (кейинги ўринларда —
даъвогар ва/ёки лизинг ташкилоти) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Y ngi x tlik
xt k r” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда —жавобгар ва/ёки лизинг олувчи)га ва “Fird vs d l f zi” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда —қўшимча жавобгар) ҳисобидан солидар
тартибда даъвогар фойдасига 147 459 284 сўм асосий қарз ва 35 411 388 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда
“биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 16 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча
жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 147 459 284 сўм
асосий қарз ва 8 000 000 сўм пеня ундирилган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Гулистон туман фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб
юритилади) жавобгар манфаатида кассация шикояти билан судга мурожаат
1
қилиб, унда биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўраган.
Кассация инстанцияси суд мажлисида жавобгар вакили кассация
шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, даъвогар томонидан
жавобгарга лизинг шартномаси асосида берилган лизинг объекти илгари
ишлатилганлигини, бу масала бўйича жавобгар тегишли муҳофаза қилув
органларига мурожаат қилганлигини, лизинг тўловлар асоссиз эканлигини
баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти
бўйича ўз эътирозларини билдириб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари
тўланмасдан келганлигини, лизинг объекти жавобгарга соз ҳолатда
далолатнома асосида топширилганлигини баён қилиб, кассация шикоятини
рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг
биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 февралда
тузилган 23/10-4-014УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган. Лизинг
шартномасига кўра, жавобгар (лизинг олувчи)га 1 дона “VEK R 410”
русумли ғалла ўриш комбайни лизинг асосида етказиб берилган.
Лизинг шартномасининг 4.3-бандига мувофиқ, лизинг олувчи лизинг
шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор
ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга лизинг шартномада кўрсатилган
қишлоқ хўжалик техникаси етказиб берилган, бироқ жавобгар ўз зиммасига
олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, белгиланган график
асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган.
Даъвогарнинг жавобгарга лизинг тўловларини қоплаш тўғрисида
юборган огоҳлантириш хатлари, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 147 459 284
сўм қарздорлик ва 35 411 388 сўм пеня ундириш юзасидан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича
2
лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан лизинг
шартномаси бўйича мажбуриятлар тарафлар томонидан бажарилганлик
даражасига, юзага келган қарздорлик ва пеня суммасининг асослигига ҳамда
жавобгар томонидан қарздорлик узилмаганлиги ҳолатларига тўғри ҳуқуқий
баҳо берилиб, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиб,
даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган деб
ҳисоблайди.
Чунки, лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида
кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва
техникалар жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун
ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши
белгиланган.
Бироқ, лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари белгиланган график
асосида тўланмаслиги оқибатида 2025 йил 31 март холатига 147 459 284 сўм
қарздорлиги вужудга келган. Ушбу лизинг тўловлари жавобгар томонидан
амалга оширилмаган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
Лизинг тўловлари жавобгар томонидан ўз муддатида амалга
оширилмаганлиги боис, даъвогар томонидан ҳар кечиктирилган кун учун
0,4 фоиз миқдорида, яъни 35 411 388 сўм пеня ҳисобланган.
Шу боис, биринчи инстанция суди лизинги тўловлари бўйича
қарздорлик суммасини ундириш ҳамда даъвонинг пеня талаби бўйича ФКнинг
326-моддаси талабларига таяниб, пеня миқдорини камайтириб 8 000 000 сўм
ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати Кенгашнинг кассация шикоятида ва жавобгарнинг суд
мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди ишни
жавобгарни хабардор этмасдан, суд мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Чунки, биринчи инстанция судининг 2025 йил 5 июнда бўлиб ўтган суд
мажлисида жавобгар фермер хўжалиги раҳбари А.Умаркулов иштирок этган
3
ва асосий қарздорликни тан олишини, даъвонинг пеня суммасини рад этишни
сўраган.
Кассация шикоятидаги суд томонидан лизинг техникаси кеч етказиб
берилганлиги, соз ёки носоз етказиб берилганлиги ҳамда лизинг техникаси
олдин ишлатилганлигига эътибор берилмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам
асоссиз, чунки, жавобгарга 1 дона “VEK R 410” русумли ғалла ўриш
комбайни тарафлар ўртасида 2023 йил 12 декабрда тузилган техник ҳолати
бўйича техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида
топширилган, ушбу далолатномада техниканинг дефекти йўқлиги, соз ва бут
эканлиги кўрсатилган.
Қолаверса, жавобгар томонидан унга носоз ва илгари ишлатилган
техникаси берилганлиги ҳақидаги важларини исботловчи бирон-бир ҳужжат
тақдим этилмади ва исботлаб берилмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган.
Шунингдек, судлов ҳайъати Кенгашнинг даъво аризада қарздорликнинг
ҳисоб-китоби асослаб берилмаганлиги ҳақидаги важи билан келишмайди.
Сабаби иш ҳужжатларида илова қилинган тўлов графиги бўйича жавобгар
томонидан 2025 йил 31 март холатига жами тўланиши лозим бўлган лизинг
тўлови суммаси 147 459 284 сўм деб белгиланган. Ушбу илова тарафлар
томонидан имзоланган ва унга тарафларнинг муҳри босилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бинобарин, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни
кўришда моддий ва процессуал қонунбузилишларига йўл қўйилмаганлигини,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, Кенгашнинг жавобгар
манфаатидаги кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Шунингдек судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни апелляция
инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарори 3-бандига асосан давлат божи тўловини
4
ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 297, 294, 299, 300, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Гулистон туман фермерлар кенгашининг “Y ngi x tlik
xt k r”
фермер хўжалиги манфаатидаги кассация шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июндаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ижроси тўхтатилган Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2502/6733-сонли иш бўйича
қабул қилинган 2025 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорининг ижроси тиклансин.
“Y ngi x tlik
xt k r” фермер хўжалигидан ишни кассация
инстанцияси судида видеоконференцоалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатлари Олий суд депозит ҳисобрақамига ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо//
А.Сувонқулов
ҳайъат аъзолари
/имзо//
И.Матмуратов
/имзо//
Б.Исаков
5