← Назад
Решение #2861069 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 89 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5311- сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
октябрь
2025 йил 28
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармасининг “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “NOBLE WHITE GOLD OILS” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 15 000 000 000 сўм асосий қарз, 3 396 000 000 сўм банк
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили
С.Шукуров (2025 йил 23 январдаги 11-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили Р.Юсупов (2025 йил 02 октябрдаги 1/1-сонли ишончнома
асосида)кўмаклашувчи Сирдарё туман суди АКТ ходими-Т.Абдураззақов
иштирокида, видеконференцалоқа режимида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб
юритилади)нинг “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида, жавобгар
“NOBLE WHITE GOLD OILS” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 15 000 000 000 сўм
асосий қарз, 3 396 000 000 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар
ўртасида шартнома имзоланганлигини, шартнома бўйича маҳсулот етказиб
берилган бўлса-да, маҳсулот қиймати учун тўловларни тўлиқ амалга
оширмаслиги натижасида 15 000 000 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини
баён этиб, қарздорликни қайтармагани учун банк фоизи ҳисобланганлигини,
банк фоизи тўлов тўланган кундан ҳисобланганлигини, тарфлар ўртасида
шартнома бўйича 2024 йил декабрь ойидан ҳисобланишга келишилганлигини
билдириб, даъво талабини қанотлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан
31.01.2024 йилда 15 000 000 000 сўм пул маблағи маҳсулот олиш учун
ўтказилганлигини, даъвогар банк фоизи ҳисоблашда шартномадан
кўрсатилган мажбурият юзага келган 2024 йил 1 декабрдан банк фоизи
ҳисобламаганлигини, асосий қарзни тан олишини, банк фоизи нотўғри
ҳисобланганлиги учун даъвонинг банк фоизи ундириш талабини
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча
суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)дан вужудга
келган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 31.01.2024 йилда
№ 31/01-2024-сонли “Маҳсулот олди-сотди шартнома”си тузилган.
Шартноманинг 1.бандига асосан даъвогар жавобгарга техник чигит учун
15 000 000 000 сўм пул ўтказиб бериш, жавобгар олинган пул миқдорига
техник чигит маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил 31 январдаги
229-сонли тўлов топшириқномаси билан 15 000 000 000 сўм пул маблағи
ўтказиб берилган
Бироқ, ўтказиб берилган 15 000 000 000 сўм тўлови жавобгар томонидан
қабул қилиб олинса-да, даъвогарга маҳсулот етказиб берилмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 15 000 000 000 сўмлик қарздорлик вужудга
келган. Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, тўлов топшириқномаси бир
томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 15 000 000 000 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг
ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризасида 3 396 000 000 сўм банк фоизи ундириш сўралган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
ИПК 89-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар
тўғрисидаги тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бирга
баҳоланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар муқаддам суд қарори билан ундирилиши
белгиланган қарздорлик суммасидан 15 000 000 000 сўмлик маҳсулот
берилмаганлиги, уни тўлаш юзасидан 2025 йил 20 августда огоҳлантириш
хати жавобгарга юборилганлиги бунда ўзга шахсга тегишли пул маблағлари
асоссиз равишда жавобгар томонидан ушлаб қолганлигини кўрсатади.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.3-бандида 2024 йил октябрь ва
ноябрь ойларида беш минг тонна техник чигитни етказиб бериш
мажбуриятини жавобгар ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан 31.01.2024 йилда жавобгарга пул маблағи тўлаб
берилган кундан банк фоизи ҳисобланган.
ФКнинг 242-моддасида агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
2024 йил 1 декабрдан банк фоизи ҳисобланган 08.09.2025 йилга
қадар
282 кунга банк фоизи ҳисоблаганда (15 000 000 000 х 14 % : 360 х
282) ушлаб қолган пул маблағига 1 644 999 999,06 сўм банк фоизи
ҳисобланиши асосли бўлади. Ҳисобланган банк фоизининг 1 751 000 000 сўм
қисми ҳисобланиши шартнома бўйича асоссиздир.
Қайд этилганларга асосан суд даъво талабининг 1 644 999 999,06 сўм банк
фоизи ундириш талабини қаноатлантириб, банк фоизи ундириш талабининг
1 751 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришдан рад этиши лозим.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 15 000 000 000 сўм асосий қарз,
1 644 999 999,06 сўм банк фоизи ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди.
Шу билан бирга суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг 2 фоизи миқдорида
332 900 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан, 35 020 000 сўм давлат
божини даъвогардан Республика бюджетига, 41 200 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига, 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгардан
Олий суд депозитига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармасининг “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “NOBLE WHITE GOLD OILS” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 15 000 000 000 сўм асосий қарз, 3 396 000 000 сўм банк
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“NOBLE WHITE GOLD OILS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
15 000 000 000 сўм асосий қарз, 1 644 999 999,06 сўм банк фоизи, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“NOBLE WHITE GOLD OILS” масъулияти чекланган жамиятидан
332 900 000 сўм, “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамиятидан
35 020 000 сўм Республика бюджетига давлат божи ундирилсин.
“NOBLE WHITE GOLD OILS” масъулияти чекланган жамиятидан Олий
суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали
Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш
(прокурор протест) келтириши мумкин.
Судья
judgecode
У.Р. Курбанов