← Назад
Решение #2861090 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| Ер кодекси | 24 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясудида
ишникўрган судья–М.****
Кассацияинстанциясисудида
маърузачи судья-В.****
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИКАССАЦИЯИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
****5йил28 октябрь
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси В.Қўшназаровнинг котиблигида, Хоразм вилоят **** бўлим
прокурори **** иштирокида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ****сонли иқтисодий иши доирасида **** йил 5 мартда қабул қилинган ҳал қилув
қарорига нисбатан жавобгар *****ермер хўжалиги томонидан берилган
кассация шикоятини тарафлардан жавобгар ***** фермер хўжалиги вакили
адвокат **** (**** йил 15 октябрдаги 43-сонли ордер ҳамда 5-сонли
ишончномага асосан), учинчи шахс **** бўлими вакили -----**** йил 19
февралдаги
36-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс ----***** **** (раҳбар),
иштирокида, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
жойлашган биносида очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
***** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади) **** йил 13 июлдаги электрон-онлайн аукцион натижалари
тўғрисидаги YU ****-сонли баённомага асосан танлов ғолиби деб топилган.
Мазкур баённома асосида ***** (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади)ўртасида **** йил 16 июлда ****-сонли қишлоқ хўжаликларига ер
участкасини ижарага бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб,
жавобгаргачорвачилик йўналишида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
юритиш учун 12,7 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилган.
******* ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
мутахассислари томонидан жавобгарнинг ерларида мониторинг ўтказилган ва
бу
****
**** йил 8 ноябрда маълумотнома тузилган.
****га жами 12,7 гектар экин ер майдони чорвачилик йўналишида
фойдаланиш учун **** берилган бўлиб, фермер хўжалигининг чорва фермаси
мавжуд эмаслиги ва чорва ҳайвонлари йўқлиги аниқланганлиги қайд этилган.
Хоразм вилоят **** **** йил 12 ноябрдаги 11.****-сонли **** билан
даъвогарга мурожаат қилиб, шартли бош сонига нисбатан ортиқча ер
майдонидан фойдаланиб келган чорвачилик хўжаликлари ермайдонларини
белгиланган тартибда захирага қайтариш чораларини кўришни сўраган.
Ер ижара шартномасини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича
Янгибозор туман комиссия томонидан ер участкасини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш тўғрисида **** йил 18 ноябрда хулоса тайёрланган
ва ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ
депутатлари Янгибозор туман Кенгашига юборилган.
1
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши **** йил 23 ноябрда
Комиссия томонидан **** этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, жамият билан
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси
киритиш **** қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор Комиссия томонидан **** этилган ҳужжатлар билан
биргаликда даъвогарга юборилган.
Даъвогар **** йил 23 ноябрдаги ****-сонли таклиф хати билан
жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф
этган.
Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
юқорида қайд этилган ҳолатларни баён қилиб, тарафлар ўртасида **** йил
16 июлда тузилган қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш
бўйича ****-сонли шартнома муддатидан олдин бекор қилишнисўраган.
Суднинг **** йил 24 январдаги **** билан ишга низонинг предметига
нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Янгибозор туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Янгибозор туман ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Кадастрлар палатаси Хоразм вилоят
бошқармаси (бундан буён матнда – учинчи шахслар деб юритилади) жалб
этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг **** йил 5 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида **** йил
16 июлда тузилган қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш
бўйича ****-сонли шартнома муддатидан олдин бекор қилинган.
Ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвогарнинг даъвосини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд **** жавобгар вакили тушунтириш бериб, кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, жамият тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасида
кўрсатилган **** фойдаланиб келаётганлигини, даъвогарнинг даъво аризасида
баён этилган чорва моллари йўқлиги **** маълумотлар **** тўғри
келмаслигини, жамиятда 40 бош қорамоллар мавжудлигини, қорамоллар
“чинор” дастурига киритилганлигини, биринчи инстанция суди ушбу
ҳолатларни инобатга олмасдан тарафлар ўртасида тузилган ер участкасиниузоқ
муддатли ижара олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилганлигини
билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвогарнинг даъвосини рад этиш **** янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган учинчи шахс Янгибозор туман қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили тушунтириш бериб, жавобгарга ер майдонлари чорвачилик
йўналишида фойдаланиш учун ****, бироқ жавобгар томонидан чорва учун
озуқабоб экинларни экмасдан ўзбошимчалик билан шоли экинларини экиб
келганлигини, мазкур ҳолат ижара шартномасини қўпол равишда бузилиши
эканлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини рад этишни сўради.
Суд **** иштирок этган учинчи шахс Янгибозор тумани Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили тушунтириш бериб, судлов
ҳайъатига маълумотнома **** қилиб, жавобгарда 35 та бош қорамол ****,
2
шундан
4
бош
буқада
бирка
мавжуд
эмаслигини,
5 бош қорамол бошқа шахсга тегишли эканлигини, рўйхатга олинган
қорамолларнинг ҳужжатлари билан мавжуд қорамолларнинг жинси тўғри
келмаслигини, 13 бош қорамолларнинг зоти рўйхатга олинган қорамолларга
тўғри келмаслигини, жамиятда рўйхатга олинган 23 бош қорамоллар
мавжудлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини рад этишни сўради.
Суд **** иштирок этган прокурор биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд муҳокамасининг жойи ва **** тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогарваучинчи шахс Кадастрлар палатаси Хоразм
вилоят бошқармаси вакили суд **** келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд **** суд муҳокамасини ўтказиш **** ва
жойи **** тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни даъвогар
ҳамда учинчи шахс Кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг
тушунтиришлари ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, кассация шикоятида
баён этилган **** иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, кассация шикоятини рад этиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган ҳолатлар исботлангани
ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда
даъвони қаноатлантириш **** тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил
этади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясива қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан буён матнда – Ер
кодекси деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисми 6-7-бандларида
ер участкасидан белгиланганидан бошқа **** фойдаланилганида,
ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бутун ер участкасига ёки унинг
бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли
фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор
қилиниши белгиланган.
3
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 9-бандида ижарага
олувчи ер участкасининг ихтисослашувини ****, ердан унинг белгиланган ****
мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб
чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз
хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига
йўл қўймаслик, ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларини соз ҳолатда
****, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача
йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган
**** бўлишини таъминлаш ва бошқа **** олган.
Шунингдек, шартноманинг мазкур бандида, жавобгарга ижарага
берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги
экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа **** фойдаланилиши
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган
оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда
бузилиши ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 21 апрелдаги
“Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар
кўпайтиришни
рағбатлантиришни
кучайтириш
ҳамда
чорвачилик
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-****-сонли қарорининг 3-бандига кўра,
чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер ва бошқа хўжаликларга,
шунингдек, паррандачилик **** **** суғорма ерлар **** ем-хашак экинлари
экиш учун мўлжалланган ва давлат эҳтиёжлари учун пахта ҳамда донли
экинлар экишда фойдаланилмаслиги белгиланган.
Бироқ,жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
**** йил 21 апрелдаги ПҚ-****-сонли қарори талабларига риоя қилмасдан
ўзбошимчалик билан шоли экинлари экилган.
Ер кодекси 24-моддасига кўра, ер участкаларини ижарага олиш
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан,
бундай келишувга эришилмаган **** эса, суднинг ҳал қилув қарори билан
амалга оширилади.
Даъвогарнинг ер ижара шартномасини ихтиёрий бекор қилиш таклифи
жавобгар томонидан қабул қилинмаган ва ер ижара шартномаси ихтиёрий
бекор қилинмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
– ФК деб юритилади) ****-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** талабни судга **** этиши
мумкин.
ФК ****-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
4
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ****
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Жавобгар ижара шартномасида белгиланган **** **** ер ижара
шартномасини жиддий равишда бузган.
Шу сабабдан биринчи инстанция суди юқорида келтирилган ҳолатларни
инобатга олиб, даъвогарнинг ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириш **** тўғри хулосага келган.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирган, яъни жамиятда 40 бош қорамоллар мавжуд деган **** даъво аризани
рад этишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил
21 апрелдаги ПҚ-****-сонли қарори талабларига риоя қилмасдан, чорва
моллари учун ем-хашак экинлари экмасдан ўзбошимчалик билан шоли
экинларини экан ва ер участкасининг ихтисослашувини ****ишдагиҳужжатлар
ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ ўз исботини топган.
ИПК ****-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
ИПК ****-моддасига асосан ишни кассация инстанциясида кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд **** тўлиқ **** жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгар
кассация шикояти берганда 1.****.**** сўм давлат божи ва
41.**** сўм почта **** тўлаганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси ****, **** ва ****моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарорқилди:
Урганч туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши
доирасида **** йил 5 мартда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
жавобгар “Gurl n Jum b
J mil ” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ва почта **** тўланганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
5
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
В.****
ҳайъат аъзолари
М.Курбанов
****
6