← Назад
Решение #2861100 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4334-сонли иш
Биринчи инстанция
ишни кўрган судья ***
судида
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Қарши шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар ***
ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хужаёровнинг
котиблигида, «***» фермер хўжалиги вакиллари А.Холмуродов, Ш.Боймурадов
(ишончнома асосида), «***» масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Ражабов
(ишончнома асосида)лар иштирокида, Чироқчи туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори устидан Чироқчи туман
фермерлар кенгашининг «***» фермер хўжалиги
манфаатида берган
апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«***» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, «***» фермер
хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ва «***» фермер
хўжалиги (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
солидар тартибда 2024 йил 3,4-чорак ва 2025 йил 1,2-чорак ҳисобланган жами
269 977 386,66 сўм лизинг тўлови қарздорлиги ва унга ҳисобланган
88 713 247,63 сўм пеня ундиришни сўраган.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгарлар ҳисобидан даъвогар фойдасига солидар тартибда
269 977 386,66 сўм асосий қарз, 14 200 000 сўм пеня, 7 173 813 сўм давлат
божи, 37 500 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар манфаатида Чироқчи туман
фермерлар кенгаши томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари Чироқчи туман
фермерлар кенгаши томонидан берилган апелляция шикоятидан воз кечиш
ҳақидаги аризасини судлов ҳайъатига тақдим этиб, тарафлар низони ўзаро ҳал
этганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Чироқчи туман
фермерлар кенгашининг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси
юзасидан тарафлар ўзаро келишувга эришганлигини инобатга олиб, апелляция
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, Чироқчи
туман фермерлар кенгашининг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги
аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризани иш юритувга қабул
қилишни ва апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
ИПКнинг 275-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
давлат бож ставкаларининг 2-банди, д-кичик бандида, иқтисодий судларга
апелляция тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди деб кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати аризани иш юритувга қабул қилишни ва
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, Чироқчи туман
фермерлар кенгаши томонидан апелляция шикояти учун 41 200 сўм почта
харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни,
кенгаш давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 273, 275-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Чироқчи туман фермерлар кенгашининг апелляция шикоятидан воз
кечиш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин ва апелляция шикояти
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Чироқчи туман фермерлар кенгаши томонидан апелляция шикояти учун
41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Чироқчи туман фермерлар кенгаши давлат божи тўловидан озод
этилганлиги инобатга олинсин.
Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ажрим устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
***
ҳайъат азолари
***
***