Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2501/8408 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья TOJIYEV ZOKIRJON XOLBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый K CHINO SH B D SI
Source ID 938373cd-6725-4375-8e50-04f83c945a4b Claim ID PDF Hash 5d20c2a73a9fc9f4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2501/8408-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Денов тумани 2025 йил 28 октябрь Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, судья ёрдамчиси А.А.Хуррамовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Яхшибоев (2025 йил 20 октябрдаги 39/935-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамиятининг жавобгар "K CHINO SH B D SI” фермер хўжалигига нисбатан бўлган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акционерлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “K CHINO SH B D SI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан даъвогар фойдасига 23.902.779 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида уларнинг суднинг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақидаги ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қувватлаб, даъво аризаси киритилганидан кейин жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг биринчи бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқиллаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил январда 29-5251-сонли “Улгуржи ва кичик қувватли истеъмолчилари учун электр энергия таъминоти” шартномаси имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган кунда жами 23.902.779 сўм асосий қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги 2 энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва қарздорлик бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Иш ҳужжатларида даъво талабини рад қилиш ёки камайтириш учун далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, даъво талабининг 23.902.779 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 23.902.779 сўм ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва олтинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан белгиланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари (бундан буён матнда Давлат божи ставкаларининг миқдорлари деб юритилади) 2-бандининг “а”-кичик бандида, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида ҳисобланиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 23.902.779 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта 3 харажати ундиришни, жавобгардан 478.055,58 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “K CHINO SH B D SI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобига 23.902.779 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар “K CHINO SH B D SI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “K CHINO SH B D SI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 478.055,58 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қарори устидан Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Х.Тожиев 4