← Назад
Решение #2861137 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ********
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили
********нинг иштирокида, даъвогар ********нинг жавобгар ********дан
******** сўм асосий қарз ва ******** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******** сўм
асосий қарз ва ******** сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129,
170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим
қилиб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар қарзини тўлиқ
тўлаганлигини билдириб, суддан ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
– ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида ***** электр таъминоти
шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.11-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун
тўлов тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня
ҳисобланиши, пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган
тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил 1 сентябрь
ҳолатига ******** сўм асосий қарз, ******** сўм пенядан кредиторлик
қарздорлиги вужудга келган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъво талабидаги қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва
судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблайди,
бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан асосий қарз ва пеня
суммаси тўлиқ тўланганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгар қарздорликни суд мажлисигача
ихтиёрий тўлаганлиги сабабли даъвони рад қилишни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси рад қилинсин.
********дан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи
ундирилсин.
********дан ******** фойдасига ***** сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********