← Назад
Решение #2861140 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3916-сонли иш
Ғиждувон тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2025 йил 28 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ХХХ манфаатида
жавобгар ХХХдан 18 113 746,80 сўм қарздорликни субрагация тартибда
ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХХ (матнда даъвогар деб юритилади), ХХХ (матнда Банк деб
юритилади) ҳамда ХХХ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил
2 октябрда 1000/1469-1/1/2442507-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес
учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш суғурта шартномаси
тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз
берганда суғурта қилдирувчига етказилган зарарни шартномада кўрсатилган
тартибда ва миқдорда қоплаш мажбуриятини олган.
Банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан 2024 йил
2 октябрдаги KB-141/11228-сонли кредит шартномасига асосан кредит
маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси
деб топилган.
Даъвогар жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаган 18 113 746,80 сўм
кредит қарздорлигини суғурта шартномаси ва полисига асосан 2025 йил
30 майда банк фойдасига тўлаб берган.
Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган 18 113 746,80 сўм
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
ижро қилинмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 18 113 746,80 сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Бироқ, даъвогар ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни тарафлар
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундан шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муоамала одатлаарига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
ФК 318-моддасида кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа
шахсга ўтиши асослари келтирилган бўлиб, мазкур модданинг 4-бандига кўра
суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан
кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижаси
асос сифатида белгиланган.
ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмида агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг 18 113 746,80 сўм кредит қарзи
тўлаб берилганлиги иш ҳужжатларига илова қилинган тўлов
топшириқномалари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р
қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан:
- даъвогар ХХХ фойдасига 18 113 746,80 сўм ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
М.Набиев
4-2003-2501/3916-сонли иш
Ғиждувон тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2025 йил 28 октябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ХХХ манфаатида
жавобгар ХХХдан 18 113 746,80 сўм ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р
қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан:
- даъвогар ХХХ фойдасига 18 113 746,80 сўм ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
М.Набиев
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
28.10.2025 йил
Ғиждувон тумани
4-2003-2501/3916-сонли иш
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ХХХ манфаатида
жавобгар ХХХдан 18 113 746,80 сўм қарздорликни субрагация тартибда
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Ғиждувон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти:
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бироқ, даъвогар ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Раислик қилувчи суд мажлиси котибининг ахборотини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг иш
бўйича ҳал қилув қарори қабул қилди. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини
ва унинг устидан шикоят қилиш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш
тартиби ва муддатини тушунтириб, суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди.
Баённома
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 201-моддаси асосида тузилди.
Раислик қилувчи
М.Набиев
Суд мажлиси котиби
Р.Фаттоева