← Назад
Решение #2861146 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 273 | — | code_article | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2501/6222-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Китоб тумани
2025 йил 28 октябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Китоб туман солиқ
инспекцияси вакили Х.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, Китоб туман солиқ
инспекциясининг, жавобгар "SUYUNOV SHOHJA ON G'ULO ALIYEVICH"
оилавий корхонасига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2501/6222сонли иқтисодий ишни, Китоб туман солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ
сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Китоб туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади),
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"SUYUNOV SHOHJA ON G'ULO ALIYEVICH" оилавий корхонаси(бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини қувватлаб,
жавобгар томонидан тегишли солиқ тури бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатда солиқ органига тақдим этилмаганлиги, шу сабабли солиқ органи томонидан
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан судга мурожаат
қилинганлиги, солиқ органи томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг ҳам
жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги тўғрисида судга маълумот
тақдим қилиб, суддан аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисида қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарнинг
шахсий кабинетига электрон тарзда юборилган бўлсада, жавобгар бугунги суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат
билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 220-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан жавобгарга Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини
тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда
огоҳлантириш юборилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли солиқ тури бўйича
солиқ ҳисоботини тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда
қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон
шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 273-моддасида солиқ тўловчилар, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт деб белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан солиқ
мажбуриятлари бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақалари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган.
Шундай бўлсада, жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этиш чораларини
кўрмаган.
Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда,
иқтисодий суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги
кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонуни
9-моддасининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Мазкур иш электрон тарзда шакллантирилганлиги сабабли, суд тарафлардан
почта харажати ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 220, 176179, 215-222-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачи
Китоб
туман
солиқ
инспекциясининг
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SUYUNOV SHOHJA ON G'ULO ALIYEVICH" оилавий
корхонасининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш
ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми солиқ органининг тегишли солиқ тури бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этгунга қадар тўхтатиб
қўйилсин.
Жавобгар "SUYUNOV SHOHJA ON G'ULO ALIYEVICH" оилавий
корхонасига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг, солиқ органи томонидан тақдим этиладиган ёзма
кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши)
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев