Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13356 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fdaa4add-3ba3-4cfe-95d4-52af2ce4d76b Claim ID PDF Hash 923821afbbc82bf0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13356-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида Жиззах шахри 2025 йил 28 октябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «****» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «****» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогарнинг вакили ffffffff иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни – А Н И Қ Л А Д И : Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) «****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «****» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 152 525 000 сўм асосий қарзни, 51 858 500 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили судга медиатив келишувни тақдим этишиб, низо тарафлар ўртасида медиатив келишув йўли билан ҳал этилганлигини баён этиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Тарафлар ўртасида 2025 йил 27 октябрда тузилган медиатив келишувда жавобгар томонидан 152 525 000 сўм асосий қарзни 2025 йил 15 ноябр кунига қадар тўлаб беришга, даъвогар эса 51 858 500 сўм пеняни ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш қисмидан ихтиёрий равишда воз кечиши баён этилиб, мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги кўрсатилиб, ваколатли шахслар томонидан имзоланиб, мухр билан тасдиқланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига кўра медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин. Медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади. Медиацияда иштирок этганлик факти айбни тан олиш далили бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Мазкур Қонуннинг 29-моддасида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5 3 -бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, иш медиатив келишув тузилиш йўли билан якунланганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, медиатив келишув шартларига асосан ихтиёрий тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5 3 -банди, 108 ва 195моддаларини қўллаб, суд-, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «****» масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар «****» МЧЖга нисбатан берган 152 525 000 сўм асосий қарзни ва 51 858 500 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш тарафлар ўртасида 2025 йил 27 октябрда медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов