Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4232 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 21084110-e822-4b65-922d-f3324db739a0 Claim ID PDF Hash 7ec5741e262e6ea0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
збекистон Республикасининг ИПК 278-моддаси збекистон Республикасининг ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4232-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – У.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 28 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати, судъя И.Матмуратовнинг раислигида, судьялар Б.Исаков ва А.Сувонқуловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг котиблигида, “K FOL T sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти ишончли вакиллари Н.Шоназаров (2024 йил 27 декабрдаги 01/у-440-сонли ишончнома асосида), Ш.Эшбоев (2025 йил 3 февралдаги 01/у-27-сонли ишончнома асосида), “S Y UN PL NET” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Т.Махамадиев, “Асака банк” акциядорлик жамияти ишончли вакили С.Джураев (2025 йил 3 январдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, “K FOL T sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти томонидан Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/4232-сонли иши бўйича 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Асакабанк” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “S hun Pl n t” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “қарздор” деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этишни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг даъво талаби қаноатлантирилган ва қарздор тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. “K f l t sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “шикоят қилувчи” деб юритилади) судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиб, “K f l t sug’urt k m ni si” акциядорлик жамиятини учинчи шахс сифатида ишга жалб этиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган. 1 Суд муҳокамасида иштирок этган шикоят берувчи ташкилот вакили апелляция шикоятида келтирган важларини такрорлаб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишга суғурта компаниясини учинчи шахс сифатида жалб этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор корхона тугатиш бошқарувчиси шикоят берувчининг келтирган важларини инкор этиб, қарздор корхона банкрот ҳолатда эканлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлигини, шикоят берувчи мазкур корхонанинг кредиторлари рўйхатида мавжуд эмаслигини ва ушбу қарздор корхонани банкрот деб топилиши шикоят берувчининг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилмаслигини, ушбу ҳолатлар суд томонидан тўғри бахоланганлигини шу сабабли суднинг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Асакабанк” акциядорлик жамияти вакили шикоят берувчининг важларини рад этиб, қарздор корхона тўлиқ банкрот ҳолатга келиб қолганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, қарздорни банкрот деб эътироф этилиши натижасида шикоят берувчи хеч қандай зарар кўрмаганлигини ва бу ҳолат унинг ҳуқуқларини паймол бўлишига сабаб бўлмаслигини, қарздор корхонани банкрот деб топилиши уни тугатилиши учун асос бўлмаслигини, балки тугатиш жараёнида барча қарздорликларини ёпишга эришса ўз фаолиятини яна давом эттириш имкониятини беришини, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори тўғри қабул қилинганлигини, шу сабабли шикоятни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор “S Y UN PL NET” масъулияти чекланган жамияти 2018 йил 14 майда Сайхунобод туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиб ўз иш фаолиятини бошлаган. 2018 йил 8 августдаги тарафлар ўртасида тузилган 196-сонли кредит шартномасига асосан савдо мажмуи қуриш ва қурилиш моллари сотиб олиш мақсадида “Асакабанк” АЖ томонидан қарздорга 7 йиллик муддатга йиллик 14 фоиз устамаси билан қайтариш шарти билан 21 324 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида “Сирдарё Универсал қурилиш” МЧЖнинг жами 20 миллиард сўмлик кафиллиги, “Бегзодшер қурилиш сервис” МЧЖнинг 4 миллиард сўмлик кафиллиги, “Бунедкор Дилдора қурилиш” МЧЖнинг 5 миллиард сўмлик кафиллиги, қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулк обьектлари гаровга қўйилган. Шунингдек, “K f l t sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали, “Асакабанк” АЖ Гулистон филиали ва “S Y UN PL NET” МЧЖ ўртасида 2021 йил 8 октябрда 10/73/2021/54-сонли “Кредит қайтмаслиги хатарини суғурта қилиш” шартномаси тузилган ва қарздор томонидан кредит шартномасига асосан банкдан олинган кредит маблағлари бўйича мажбуриятларнинг таъминоти сифатида суғурта полиси берилган. 2 Қарздор ўз вақтида кредит тўловларини тўламаганлиги, 2025 йил 13 июн ҳолатига банк олдидаги муддати ўтган асосий кредит қарзи 4 594 421 422 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги 5 164 145 419 сўмни, муддати келмаган асосий кредит қарзи 9 113 476 562 сўмни ташкил этганлиги, иқтисодий ночор ҳолатга тушганлиги сабабли банк қарздорни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га асосан банкрот деб эътироф этиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этган. Қарздорнинг банкдан 18 872 043 403,12 сўм миқдорида кредит маблағлари бўйича ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 27 765 704,74 сўм қарздорликлари Қонунда белгиланган муддатда тўланмаганлиги ва уни тўлаш имконияти йўқлиги аниқланганлиги, муваққат бошқарувчи томонидан олиб борилган кузатувлар натижасида қарздорнинг банкрот ҳолатида эканлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли ариза қаноатлантирилган ва қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Мазкур ҳолатда судлов хайъати биринчи инстанция суди томонидан юқорида қайд этилган Қонун нормалари тўғри қўлланилганлигини, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш учун тақдим қилинган барча далиллар етарли ва ўз қонуний исботига эга эканлигини, шикоятчи томонидан келтирилган важлар асосида қарздорни банкрот деб эътироф этмаслик ёки аризани қаноатлантиришдан рад этишлик учун асослар мавжуд эмаслигини, қарздорни банкрот деб эътироф этиш учун Қонунда белгиланган барча ҳолатлар мавжудлигини, шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан тўғри ва асосли қарор қабул қилинган деб ҳисоблайди. Чунки, Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан яъни вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, доимий тўловга қобилиятсизлик эса — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса намоён бўлади. Мазкур ҳолатда эса қарздорнинг банкдан олган кредити бўйича 18 872 043 403,12 сўм миқдорида қарзи, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 27 765 704,74 сўм қарзи бўйича мажбуриятлари Қонунда белгиланган муддатдан ўтиб кетганлиги ва унинг активлари қийматидан ошиб кетганлиги ўз исботини топган. Ушбу ҳолатлар қарздорнинг кузатув жараёнидаги молиявий таҳлили ва корхона муваққат бошқарувчининг ҳисоботи билан тасдиқланган ва муваққат бошқарувчисининг оралиқ ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, 2025 йил 10 сентябрда кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, кредиторлар йиғилишида бир овоздан қарздор корхонани банкрот деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилинган. 3 Бу эса биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этиш ҳақида тўғри хулосага келганлигини кўрсатади. Шикоят қилувчи апелляция шикоятида 18 872 043 430,12 сўм қарздорлик кредит шартномосидан келиб чиқганлигини, ушбу олинган кредит маблағи таъминоти учун қарздорнинг гаровдаги мол-мулкидан ташқари “Сирдарё Универсал қурилиш” МЧЖнинг жами 20 миллиард сўмлик кафиллиги, “Бегзодшер қурилиш сервис” МЧЖнинг 4 миллиард сўмлик кафиллиги, “Бунедкор Дилдора қурилиш” МЧЖнинг 5 миллиард сўмлик кафиллиги ҳамда “K f l t sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали, “Асакабанк” АЖ Гулистон филиали ва “S Y UN PL NET” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 8 октябрда тузилган 10/73/2021/54-сонли “Кредит қайтмаслиги хатарини суғурта қилиш” шартномасига асосан суғурта компанияси полиси берилганлиги суднинг назарида четда қолганлигини, суғурта компанияси суд процессига жалб этилмаганлигини, бу билан банк томонидан суғурта компаниясининг мажбуриятлари суньий равишда келтириб чиқарилаётганлигини, чунки қарздорни суд томонидан банкрот деб эътироф этилиши суғурта ходисаси ҳисобланишини, бу билан банк томонидан қарздорнинг суньий равишда банкрот деб эътироф этиб, ноқонуний равишда суғурта товонини ундиришга харакат хисобланишини, бу эса суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва қарздорни банкрот деб эътироф этмасликка асос бўлишини билдириб важлар келтирган. Судлов хайъати шикоят берувчининг важлари билан келиша олмайди, чунки, юқорида қайд этилганидек қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш учун Қонунда белгиланган аломатлар мавжуд бўлиб, шикоят берувчининг важлари асосида суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб бўлмайди. Гарчи, шикоят берувчи Банк билан қарздор ўртасида тузилган кредит шартномасида таъминот сифатида кредитнинг қайтмаслигини суғурта қилган ва ушбу ишдан манфаатдор бўлса-да, мазкур ишда иштирок этувчи шахс сифатида ўтмаган. Ушбу ҳолатда шикоят берувчи агарда бунга етарли асослари мавжуд бўлса тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган қарздор корхонага очилган тугатишга доир иш юритиш жараёнида тугатиш бошқарувчисига ўз талаблари билан мурожаат қилиши мумкин бўлади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг ИПК 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини эътиборга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 4 Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини шикоятчи зиммасида қолдиришни ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини Олий суд депозит хисоб рақамига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276, 277, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “K FOL T sug’urt k m ni si” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати “K FOL T sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “K FOL T sug’urt k m ni si” акциядорлик жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи И.Матмуратов ҳайъат аъзолари Б.Исаков А.Сувонқулов 5