← Назад
Решение #2861168 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 388 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2506/5973-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 28 октябрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси К.Рузиевнинг
раислигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятиманфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан 4 063 070 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) даъвогар “ААА” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) корхона, сотувчи)
манфаатида судга жавобгар “ВВВ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —
жавобгар ва(ёки) қарздор, истеъмолчи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 4 063 070 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси
мавжуд.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ,
соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган
ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 3 январда
тузилган №485-сонли (нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш тўғрисида)ги
шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, сотувчи
истеъмолчининг буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт
маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериши, истеъмолчи эса етказиб берилган нефт
маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятларини ушбу
шартномада келишилган шартларда бажаришни ўз зиммасига олган.
ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди
шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.Агар олди-сотди
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб
олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар
(техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва
ҳоказолар)ни топшириши шарт.
Шартнома шартларига кўра, етказиб бериладиган нефт маҳсулотлари учун
тўловлар сотувчининг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга
оширилиши, нефт маҳсулотлари сотувчининг омборидан ёки унга қарашли
ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидан истеъмолчининг буюртмаси ва унга етказилиши
сўралган нефт маҳсулотлари учун тўловлар келишилган муддатда олдиндан
100% амалга оширганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси тақдим
этилганда етказиб берилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори
билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни)
реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақфактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул
қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электрон тизими орқали ҚҚС билан
биргаликда қиймати жами 4 063 070 сўмлик шартномада назарда тутилган
маҳсулот берилганлиги юзасидан 2025 йил 30 июнда К100-0016951-сонли
ҳисобварақ-фактура юборилган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган
ҳисобварақ-фактура ва маҳсулотлар эътирозсиз қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари
ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон
ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон
рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши
шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки
рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд
этилган.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича даъвогардан олинган 4 063 070 сўм
тўловларни
амалга
оширмаган.
Натижада
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
4 063 070 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Даъвогар юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан
жавобгарга талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу
талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 4 063 070 сўм асосий
қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4 063 070 сўм асосий қарздорлик ҳолати
иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ишончнома, рухсатнома, тарқатиш
ведомости, ҳисобварақ-фактура, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа
ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли
инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги лозим, бироқ жавобгар томонидан 4 063 070 сўмлик
маҳсулотлар ҳақи даъвогарга тўлаб берилганлигини фактини тасдиқловчи
далиллар тақдим этилмади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 4 063 070 сўм асосий қарзни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди
ҳамда даъво аризанинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидандаъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.
Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини
мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
манфаатида палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли бўлиб,
қаноатлантирилганлиги сабабли 4 063 070 сўм асосий қарзни ундириш қисми
бўйича БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм давлат
божини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклаб, ундан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 118, 2033, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятиманфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар“ВВВ” фермер хўжалигиҳисобидан даъвогар “ААА” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига
4 063 070 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар“ВВВ” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
К.С. Рузиев