Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10223 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый URG NC -NUR B R K S VDO
Source ID 698669a5-53bc-48a6-a9bd-c9df1378e2c7 Claim ID PDF Hash 5390400f05cfc4c4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФК 468-моддаси ФК 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
зР ИПКнинг 201-203-моддаси зР ИПК 201-203 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2501/10223-сонли иқтисодий иш Судья: Б.Давлатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили А.Кадиров (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан 411.232.104 сўм асосий қарз ва 71.423.537 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 411.232.104 сўм асосий қарз ва 71.423.537 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга даъво киритгандан кейин жавобгар қисман тўлов амалга оширганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 4 январда 251586-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил 1 август ҳолатига мажбурий ундирув қаратилмаган 411.232.104 сўм асосий қарз, 71.423.537 сўм пенядан қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, судга даъво ариза киритилгандан кейин жавобгар қисман тўловни амалга оширган яъни 162.000.000 сўм асосий қарзни тўлаганлиги маълум бўлди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг 411.232.104 сўм асосий қарзи ундириш талабини 249.232.104 сўмга қаноатлантиришни, даъво талабидаги асосий қарзнинг қолган қисми ихтиёрий тўланганлиги сабабли рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун 71.423.537 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 3.11-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Жавобгар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони 71.423.537 сўм пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 249.232.104 сўм асосий қарз, 71.423.537 сўм пеня ундиришни, даъво талабини қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 249.232.104 сўм асосий қарз, 71.423.537 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисми рад этилсин. «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 9.653.112 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Давлатов Суд мажлиси баённомаси Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь 4-2201-2501/10223-сонли иш Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили А.Кадиров(2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан 411.232.104 сўм асосий қарз ва 71.423.537 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини, уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига раддиялар билдирилмади. Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга даъво киритгандан кейин жавобгар қисман тўлов амалга оширганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд хужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб кетди. Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи Б.Давлатов Суд мажлиси котиби Н.Матякубова 4-2201-2501/10223-сонли иқтисодий иш Судья: Б.Давлатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубова котиблигида, даъвогар вакили А.Кадиров (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан 411.232.104 сўм асосий қарз ва 71.423.537 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 249.232.104 сўм асосий қарз, 71.423.537 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисми рад этилсин. «URG NC -NUR B R K S VDO» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 9.653.112 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Давлатов