← Назад
Решение #2861262 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 238 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8830 иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 28 октябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "Y vr Pl st Pl us Inv st"
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "Th Min r "
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили А.Азизов (2025 йил 20 октябрдаги 40 ишончнома асосида)
иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) "Y vr Pl st Pl us
Inv st" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Th
Min r " масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 374 611 939 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Палата суд мажлисини унинг ишитрокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган шартнома юзасидан олган мажбриятини жавобгар томонидан тўлиқ
бажарилмаганлигини таъкидлаб, даъвони тўли қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисининг куни ва вақти ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, "Y vr Pl st Pl us Inv st" масъулияти чекланган
жамияти "Бажарувчи" (даъвогар) ва "Th Min r " масъулияти чекланган
жамияти "Буюртмачи" (жавобгар) ўртасида 2025 йил 09 апрелда 52 шартнома
тузилган.
Даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилган бўлса-да, жавобгар
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан етказилган маҳсулот
учун тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни баратараф қилиш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра махсулотлар
ва товарлар буюртмачига фақат буюртмачи буюртма қилган махсулотлар ва
товарлар партиясининг нархини 50 фоиз олдиндан тўлагандан кейин тайёрлаб
бериши, 2.2 - бандида тўлов ушбу шартнома асосида, махсулотлар ва товарлар
етказиб беришдан камида бир кун олдин амалга оширилиши, 2.6-бандида
"Бажарувчи" (даъвогар) томонидан етказиб берилган махсулотлар ва
товарларнинг ушбу партияси учун ҳисоб-фактурада кўрсатилган нархда
етказиб бериш мажбуриятини олиши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан 2025 йил 15 апрелдаги 65 ҳисобфактурага асосан 1 888 720 449 сўмлик, 2025 йил 30 майдаги 95 ҳисобфактурага асосан 1502 410 567 сўмлик, 2025 йтл 02 июндаги 99 ҳисобфактурага асосан 2 443 480 923 сўмлик, жами 5 134 611 939 сўмлик пластмасса
қувурлар етказиб берилган.
Жавобгар томонидан 4 760 000 000 сўм тўлаб берилган, қолган 374 611
939 сўмлик тўловни амалга оширилганмалиги иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Шунга кўра суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги қайд этилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 374 611 939 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика
бюджетига 7 492 238,78 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66,72, 112-113, 118,
176- 179, 186, 192 -моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Th Min r " масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар "Y vr Pl st Pl us Inv st" масъулияти чекланган жамияти фойдасига
374 611 939 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта ҳаражати;
Республика бюджетига 7 492 238,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов