Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4790 Дата решения 27.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 53611bbf-ae74-4599-9135-ac2a7cc52a21 Claim ID PDF Hash ae10a5cd1361abd6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4790-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Ромитан тумани 2025 йил 27 октябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «S R KI Y GR N» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «JR N» масъулияти чекланган жамиятидан жами 390000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили И.Иззатов (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси «S R KI Y GR N» масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «JR N» масъулияти чекланган жамиятидан 260000000 сўм асосий қарз, 130000000 сўм пеня, жами 390000000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, хусусан тарафлар ўртасида 2025 йил 17 апрелда 1-сонли шартнома тузилганлигини, унга кўра жавобгарга жами 260000000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлигини, жавобгар маҳсулот учун тўловларни амалга оширмаганлигини, тўлов кечиктирилганлиги учун 125 кунга 130000000 сўм миқдорида пеня ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божини ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «S R KI Y GR N» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар – «JR N» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2025 йил 17 апрелда 1-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га агрокимёвий воситалар етказиб бериш, “Буюртмачи” эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “JR N” масъулияти чекланган жамиятига жами 260000000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура билан, қарздорлик эса солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Даъвогар шартнома бўйича тўлов кечиктирилган 125 кунга 0.4 фоиздан жами 130000000 сўм пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган. Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилгган шшартноманинг 4.4-бандида тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг миқдори кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 12500000 сўмгача камайтиришни лозим топади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «JR N» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «S R KI Y GR N» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 260000000 сўм асосий қарз, 12500000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «JR N» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 7800000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров