← Назад
Решение #2861303 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| исмлари ва | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| Copy Free ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| дори эса суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| га асосан камайтирилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5625-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН
НОМИДАН
Protected byРЕСПУБЛИКАСИ
PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 27 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “Jamshid”
фермер хўжалиги ҳисобидан 8 187 917 сўм асосий қарз, 557 837 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили М.Каримов (2025 йил 6 январдаги 14-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Jamshid” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 187 917 сўм асосий қарз
билан бирга 557 837 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар суднинг ажримини гибрид почта
хизмати орқали қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд
низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмлари ва 55-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги
сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
2
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ҳар кимга
ҳуқуқAnti-Copy
ва эркинликларини
Protected
byўзPDF
Free суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
20 январда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш
хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган
даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин
билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган
ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг
охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур
истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар
ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайинида ўзаро
ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 октябрь ҳолатига
жами 8 745 754 сўм (8 187 917 сўм асосий қарз билан бирга 557 837 сўм пеня)
қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома
ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
3
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнингProtected
созлигини таъминлаш
мажбуриятини
олади.
by PDF Anti-Copy
Free
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр
энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 8 187 917 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, маълумотнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун
ундан шартноманинг 3.10-бандига асосан 557 837 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандининг учинчи
хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар
бир кун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса
0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий
миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
4
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик
лозим
даражада бажармаганлик
учун
Protected byёкиPDF
Anti-Copy
Free
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 220 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори
эса суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганлиги учун
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Jamshid” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти фойдасига 8 187 917 сўм асосий қарз, 220 000 сўм пеня
ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Jamshid” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи судья
Ў.Мадрохимов