← Назад
Решение #2861307 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| мазкур кодекс | 468 | — | code_article | |
| бандига биноан ФК | 326 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
хххххх-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
хххххх
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХХХХХ раислигида,
хххххххинг котиблигида, Термиз шаҳар прокурорининг ёрдамчиси хххххх,
даъвогар
вакили
ҳуқуқшунос
хххххх
(21.04.2025
йилдаги
№394-сонли
ишончномага
асосан)
иштирокида,
Термиз
шаҳар
прокуратурасининг даъвогар “ХХХХХХХХ” АЖ манфаатида жавобгар
ХХХХХХХХ га нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Термиз шаҳар прокуратураси даъвогар “ХХХХХХХХ” АЖ (бундан буён
матнда даъвогар) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар ХХХХХХХХ (бундан буён матнда жавобгар) ҳисобидан электр
энергиясидан вужудга келган 245 880 606 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 107 973 874 сўм ҳисобланган пеня ҳамда ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Сурхондарё
вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Жавобгар ва учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини
таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қувватлаб, суддан уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафнинг тушунтириш ва изоҳларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
деб хисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 14.02.2025 йилда “Электр
энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш тўғрисида”ги 109-8-121-ОВ/2025-сонли шартномаси
тузилган.
Ушбу
шартноманинг
3.6-бандига
асосан
электр
энергияси
истеъмолчиларга 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда олдиндан
ҳақ тўламаган истеъмолчиларга (электр энергияси алоҳида етказиб
бериладиган
истеъмолчилар
бундан
мустасно)
нисбатан
электр
тармоқларидан узишигача бўлган чоралар кўрилади.
Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияни етказиб
бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар
даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини
шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан,
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар
томонидан жавобгарга йўлланган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномага
асосан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган.
Хусусан, 01.09.2025 йил ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар
солиштирма далолатномасига биноан жавобгарнинг даъвогар олдидаги
етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги тасдиғини тўлиқ топди.
Шу билан бирга, даъвогар томонидан 08.09.2025 йилда истеъмолчининг
электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш ҳақидаги далолатномага
биноан жавобгар тармоқдан узилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 17.09.2025 йилда
юборилган 469-сонли юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
- ФК) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг
4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 74-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига биноан суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 245 880 606 сўм
муддати ўтган қарз ва 15 116 342,36 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича
суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ва
суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 7 077 089,60 сўм
давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХХХХХ
ҳисобидан даъвогар "ХХХХХХХХ" АЖ
фойдасига электр энергиясидан бўлган 245 880 606 сўм муддати ўтган қарз,
15 116 342,36 сўм пеня ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Жавобгар ХХХХХХХХ
ҳисобидан республика бюджети ва суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 7 077 089,60 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест
берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
ХХХХХХХХ