← Назад
Решение #2861466 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14206-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 27 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан
даъвогар “I t k b nk” акциядорлик-тижорат ипотека банки Д.Мирзакулов
(ишончнома асосида), жавобгар “K fil-sug’urt ” акциядорлик жамияти вакили
Д.Эргашев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг даъвогар “K fil-sug’urt ” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “ K fil-sug’urt ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
224 540 000 сўм миқдорда суғурта товони, 11 000 сўм талабнома
юборилганлиги харажати ва олдиндан тўланган почта харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а ни қ ла д и:
“K fil-sug’urt ” акциядорлик тижорат ипотека банки(банк) ва “K filsug’urt ” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ўртасида 2023 йил
6 апрелда 75583/343/2023-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга асосан банк
жавобгарга асосий воситалар (2 дона “K fil-sug’urt ” русумли юк ўзи
ағдарувчи ҳамда 2 дона “K fil-sug’urt ” русумли юк ўзи ағдарувчи) сотиб
олиш учун йиллик 23,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга
2 800 000 000 сўм миқдорда ва шартлар асосида кредит ажратган.
Кредит маблағларига бошқа кредит таъминотлари билан биргаликда
қўшимча кредит таъминоти сифатида тарафлар ҳамда қарздор ўртасида 2023
йил 17 апрелда “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш” (14-класс)
тўғрисидаги 12-02-39/162-2023-сонли суғурта шартномаси (бундан буён
матнда суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган.
Шартномага асосан жавобгар томонидан 2023 йил 17 апрелда муддати
2023 йил 17 апрелдан 2026 йил 16 апрелгача этиб белгиланган 224 540 000 сўм
миқдоридаги кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш полиси берилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит
маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги боис Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2502/2702-сонли иш бўйича
2025 йил 29 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогардан банк фойдасига
224 540 000 сўм суғурта пули ундириш белгиланган.
Суғурта шартномаси ва ҳал қилув қарорига мувофиқ 2025 йил
2 сентябрда 224 540 000 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига
тўлаб берилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (палата) даъвогар
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
224 540 000 сўм миқдорда суғурта товони, 11 000 сўм талабнома
юборилганлиги харажати ва олдиндан тўланган почта харажатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан “I
K - NK”
АТИБни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Палата ишни вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавогар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади
ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда —ИПК) 127-моддасиига биноан ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали
юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини
юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд
чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа
воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин,
шунингдек учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар ва палата иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб,
даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ариза тақдим этиб, ундаги
важларни такрорлаб,11 000 сўм талабнома юборилганлиги харажатини зарар
эканлиги, ушбу маблағни сифатида ундиришни, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъво аризани бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
—ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар кредит шартномаси ва суғурта
шартномасидан келиб чиққан.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2502/2702-сонли иш
бўйича 2025 йил 29 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогардан банк
фойдасига 224 540 000 сўм суғурта пули ундириш белгиланган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2025 йил 23 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 26 августдаги қарори билан суд қарорлари
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан даъвогар тафтиш
тартибидаги шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Суднинг қарорига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига
мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги
ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, 2025 йил 2 сентбярда 224 540 000 сўм
маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган.
ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Бундай ҳолларда, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
224 540 000 сўм миқдорда суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосли ҳисобланади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд, даъво талабаларини қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 224 540 000 сўм миқдорда суғурта товони
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвода 11 000 сўм талабнома юборилганлиги харажатни
ундириш сўралган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
2025 йил 12 сентябрда даъвогар ҳисобидан банк фойдасга ундириб олинган
224 540 000 сўм миқдорда суғурта товонини қайтариш тўғрисида талабнома
юборган бўлиб, ушбу талабномани почта орқали юбориш учун даъвогар
томонидан 11 000 сўм миқдорда тўлов амалга оширилган.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар
деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг 11 000 сўм талабнома
юборилганлиги харажатни ундириш ҳақидаги даъво талабини ҳам асосли деб
ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 000 сўм талабнома
юборилганлиги харажатни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу боис суд, палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини
инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига
жами даъво баҳоси 224 551 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 4 491 020 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 74, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатасининг
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ K fil-sug’urt ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “ K fil-sug’urt ” акциядорлик жамияти фойдасига 224 540 000
сўм миқдорда суғурта товони, 11 000 сўм талабнома юборилганлиги харажати
ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 4 491 020 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
judg
d
М.А. Холиков