← Назад
Решение #2861477 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/11486-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 27 октябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «+++++++++++++»
МЧЖнинг, жавобгар «+++++++++++++» МЧЖга нисбатан берган даъво
аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида, (тарафлар вакилларининг иштирокисиз) кўриб чиқиб,
қўйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 15 январдаги 4-1101-2201/99-сонли иш бўйича қабул қилган
ажрими билан «+++++++++++++» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади)ни тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажрими
янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ва тугатишга доир иш юритиш
давом эттирилиши белгиланиб, тугатиш бошқарувчиси этиб, Турсунбоева
Дилафруз Набижоновна тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси тугатиш жараёнида, қарздорнинг фаолиятини
таҳлил қилганда, даъвогар томонидан « +++++++++++++» МЧЖ (матнда
кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га 2020 йил 16 сентябрдаги 16/09сонли шартнома билан 2020 йил 5 ноябрда жами 104 305 000 сўмлик
махсулотлар етказилганлиги, ушбу қурилиш махсулотлари уучун даъвогарга
103 300 000 сўм пул кирим қилинганлиги ва шу кунга қадар тўланиши лозим
маблағнинг 1 005 000 сўм миқдоридаги дебитор қарздорлик мавжудлиги
аниқланган.
Даъвогар жавобгарга ушбу пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги
талабномаси эътиборсиз қолдирилганлиги баён этилиб, жавобгардан
1 005 000 сўм маблағни даъвогарнинг фойдасига ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакил қатнашмади.
Суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 2 мартдаги 4-1101-2201/99-сонли иш бўйича қабул қилган
ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган хамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Д.Турсунбоева
тайинланган. Суднинг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан тугатишга доир
иш юритиш тамомланган ва қарздор ҳақида юридик шахсларнинг ягона
реестрига унинг тугатилганлиги тўғрисида маълумот киритилган. Кейинчалик,
суднинг 2024 йил 15 январдаги ажрими билан суднинг 2022 йил 22 августдаги
ажрими янги очилган ҳолатлар сифатида бекор қилиниб, тугатиш жараёни
қайта тикланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, Д.Турсунбоева тайинланган.
Бироқ, даъвогар тарафлар ўртасида 2020 йил 16 сентябр куни тузилган
16/09-сонли шартномани тақдим этмади.
Даъво аризасининг талабига асос сифатида келтирилган даъвогарнинг
жавобгарга 104 305 000 сўмлик “товарлар”ни етказиб берилганлигини
тасдиқловчи ишончнома, ҳисобварақ-фактураларни тақдим этмади.
Бундан ташқари, ушбу “товарлар”ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи
бошқа (товар транспорт, юк хатлари, ўзаро ёзишмалар) бирор-бир далилларни
хам тақдим этмади.
Бундан кўринадики, даъвогар жавобгарга 104 305 000 сўмлик “товарлар”
етказилганлини тасдиқловчи хужжатларни тақдим этмаганлиги боис, ушбу
“товарлар”лар учун тўланмаган 1 005 000 сўм қарздорликни ундириш талаби хам
ўз исботини топмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига
қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок
этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан
таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг 1 005 000 сўмни ундириш талабини
қаноатлантиришга асослар мавжуд эмас. Шу боис, даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, ИПКнинг 118-моддасига талабига биноан, суд
харажатларини тўлиқ даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 110, 176-180, 186 - моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«+++++++++++++» МЧЖнинг, жавобгар « +++++++++++++» МЧЖга
нисбатан берган 1 005 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
«+++++++++++++» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти
ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов