← Назад
Решение #2861482 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 47 | — | law | |
| онуни | 16 | — | law | |
| ИПКнинг | 221 | — | law | |
| онуннинг | 31 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
хххххххх-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
хххххххх
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Хххххххх раислигида,
судья ёрдамчиси Хххххххх котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси Ххххххххнинг жавобгар “Хххххххх” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 26 250 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Т.Акибов (ишончнома асосида), жавобгар С.Омонов (жамият раҳбари)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хххххххх (кейинги
ўринларда - аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Хххххххх” МЧЖ (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан реклама
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун 26 250 000 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, Термиз шаҳар ИИБ Тезкор қидирув хизмати бўлимининг
26.10.2025 йилда киритган тақдимномасига асосан ҳудудий бошқарманинг
03.07.2025 йилда хххххххх-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган деб
топилганлигини, жавобгар ҳуқуқни белгиловчи лицензияга эга бўлмасдан
туриб, телеграмм канали орқали Ҳаж ва Умра сафарларига йўлланма бериш
асносида реклама ва ахборотларни жойлаштириб келганлигини, мазкур ҳолат
юзасидан жавобгарга ҳудудий бошқарма томонидан Қонуннинг 47-моддаси
биринчи қисми 2-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75
баробари миқдорида жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилиниб, 03.07.2025
йилда кўрсатма киритилганлигини, кўрсатмага биноан қўлланилган
жаримани белгиланган тартибда 01.08.2025 йил санасига қадар ихтиёрий
тўлаш тавсия этилган бўлсада, жавобгар томонидан кўрсатма талаблари
бажарилмаганлигини, шу боис, иқтисодий судга молиявий жарима қўллаш
ҳақида ариза билан мурожаат этганлигини билдириб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ариза талабини тан олган
бўлсада, телеграмм канали орқали тарқатаётган ахбороти реклама тусига
кирганлигидан хабари бўлмаганлигини, Термиз шаҳар ИИБ Тезкор қидирув
хизмати томонидан ўтказилган рейдда ушбу ҳолат ҳақиқатдан ҳам
аниқланганлигини, жамият аҳолига туристик хизмат кўрсатиш фаолияти
билан шуғулланишини, бироқ реклама фаолиятини олиб бориш учун алоҳида
лицензияга эга эмаслигини, ушбу ахборот ва реклама маълумотлари
2023 йилда телеграмм аккаунтига жойлаштирилганлигини, рейд ўтказилган
кунга қадар телеграмм каналидаги маълумотлар сақланиб келинганлигини ва
ушбу ҳолат унинг жавобгарлигини келтириб чиқарганлигини билдириб,
қонун доирасида енгиллик беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ххххххххнинг
26.06.2025 йилдаги 225- F-сонли буйруғига мувофиқ, Термиз шаҳар ИИБ
Тезкор қидирув хизмати Радикаллашувга қарши курашиш гуруҳи билан
ҳамкорликда ўтказилган текширишда жавобгар жамият раҳбари хххххга
тегишли бўлган “Хххххххх” русумли мобил телефон аппаратида +99894-20606-16 рақами орқали “S nj r/S
r s h t” номли жами 1369 нафар
обуначилар аъзо қилинганлиги, ушбу канал орқали “Умра” ва “Ҳаж”
сафарига юбориш тартиб-амаллари ҳақида маълумотлар жойлаштирилиши
билан бирга Умра” ва “Ҳаж” сафарининг рекламаси ҳам тарғиб қилиб
келинганлиги аниқланиб, жойлаштирилган маълумотлардан фото нусхалар
олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда мазкур телефон
аппарати ашёвий далил сифатида 24.06.2025 йилда холислар иштирокида
олиб қўйилган.
Термиз шаҳар ИИБ Тезкор қидирув хизмати томонидан тўпланган
ҳужжатлар ашёвий далиллар билан бирга 26.06.2025 йилда ваколат
доирасида кўриб чиқилиб қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Ххххххххга юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жавобгар иштирокида аризачи вакиллари
томонидан 30.06.2025 йилда далолатнома тузилиб, унда рекламага оди
қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги жавобгарга кўрсатиб
ўтилган.
Шунингдек, 30.06.2025 йилда жавобгарга нисбатан аризачи томонидан
хххххххх-сонли иш қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси “Реклама
тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси биринчи, учинчи қисмининг 12хатбоши, тўртинчи қисмининг 3-хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг
12.10.2005 йилдаги “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва
уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 32-банди талаблари
жавобгар томонидан бузилган деб топилган. Шунга биноан, 03.07.2025
йилдаги ҳудудий бошқарманинг хххххххх-сонли қарорига асосан жавобгарга
нисбатан юқорида қайд этилган Қонуннинг 47-моддаси биринчи қисми 2бандига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 баробари миқдорида
молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган ҳамда шу санада
жавобгарга келгусида қонунчилик талабларига риоя этиш, қўлланилган
жаримани белгиланган тартибда 01.08.2025 йил санасига қадар тўлаш тавсия
этилган кўрсатма юборилган.
Жавобгар
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Хххххххх бошлиғи номига берган тушунтириш хатида у аниқланган
қонунбузилиши ҳолатини тўлиқ тан олиб, ҳудудий бошқарманинг қарори ва
кўрсатмасига нисбатан эътирози йўқлигини билдирган.
Бироқ, жавобгар кўрсатма талабларини бажармасдан, қўлланилган
молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаш чораларини кўрмаганлиги
боис, аризачи судга ариза киритиб, жавобгарга нисбатан 26 250 000 сўм
миқдорида молиявий жаримани ундиришни сўраган.
ИПКнинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа
ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16моддаси учинчи қисми 12-хатбошида товар тўғрисидаги, уни олиш ёки ундан
фойдаланиш шартлари ҳақидаги муҳим маълумотларни яшириш ва (ёки)
ўқиш учун фарқлаб олишни қийинлаштирадиган қилиб тасвирлаш, агар
бунда ахборотнинг мазмуни бузиб кўрсатилса ва рекламадан
фойдаланувчиларни чалғитса, таъқиқланган.
Қонуннинг 31-моддасига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғи
воситасида тарқатиладиган реклама ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда
тутилган рекламага қўйиладиган асосий талабларга, шу жумладан реклама
берувчи ва реклама тарқатувчи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон
Республикасининг норезидентлари бўлган тақдирда рекламани тарқатишга
йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабга мувофиқ бўлиши керак.
Вазирлар
Маҳкамасининг
12.10.2005
йилдаги
“Рақобат,
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг 2-бандига кўра ваколатли давлат органи ўз
ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро
этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу
жумладан, фаолиятнинг айрим турларига лицензия ва рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатларни берувчи, махсус электрон тизим орқали
хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш
ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари,
шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда —
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар),
юридик шахсларнинг бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан
қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатади ва уларни кўриб чиқади,
ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Қонуннинг 49-моддасига биноан, реклама тўғрисидаги қонунчиликни
бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Шунга кўра, суд аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантирган ҳолда
жавобгарга нисбатан 26 250 000 сўм молиявий жарима қўллаш талабини
асосли деб ҳисоблаб, қўлланилган молиявий жаримани ундиришни лозим
топди.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилган.
Мазкур қонун нормаларидан келиб чиқиб, суд давлат божи
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажатини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги
Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги “Рақобат,
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
тўғрисида”ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 215, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ххххххххнинг жавобгар “Хххххххх”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 26 250 000 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Хххххххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 26 250
000 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Ушбу жаримани ундириш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Хххххххх зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “Хххххххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хххххххх фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Тарафларнинг давлат божи тўлашдан озод эканлиги инобатга олинсин
ҳамда иш бўйича давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарори 10 кундан кейин қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд харажатини
ундириш қисми бўйича ижро варақаси берилсин.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ
миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага
олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва
мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат
солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган
жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида унинг банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан 10 (ўн) кунлик
муддат ичида вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (прокурор
ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест
келтириши) мумкин.
Судья
Хххххххх